RU

Последние новости

19:55Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 4:1 (матнли трансляция)  24 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  9 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  3 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

“Локомотив” тарбияланувчилари хотира турнирида учинчи бўлишди Новости

“Локомотив” тарбияланувчилари хотира турнирида учинчи бўлишди

6-11 август кунлари Бухоро шаҳрида “Пахтакор-79″ аъзолари – Равиль Агишев ҳамда Владимир Собиров хотирасига бағишлаб ёш футболчилар ўртасида хотира турнири ўтказилди.

“Joma” спорт кийимлари компанияси ҳомийлик қилган ушбу турнирда 2004-2005 йилда туғилган футболчилар иштирок этишди.

Мазкур мусобақада қатнашган “Локомотив” футбол мактабининг 2004/2005 йилларда туғилган тарбияланувчилари якунда учинчи ўрин соҳиби бўлишди. Эркин Саидов бошқараётган футбол мактабимиз тарбияланувчилари турнир давомида ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди.

Суннат Рўзиев ва Дилшод Атамуҳамедов бошқарувидаги ёш “темирйўлчилар” “А” гуруҳида баҳсларга киришишди ва гуруҳдаги ҳар учала ўйинда ғалаба қозониб ярим финалга йўл олишди.

1-тур. “Локомотив” – “Дилкушо” 4:2
2-тур. “Локомотив” – “Бухоро” СК 3:2
3-тур. “Локомотив” – “Бухоро” ПФК 2:1

Жами саккизта жамоа иштирок этган хотира турнири ярим финал учрашувини “В” гуруҳи пешқадами “Олимпик”ка қарши ўтказган “Локомотив” бу ўйинда рақибига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада учинчи ўрин учун кечган беллашувда майдонга тушган футболчиларимиз СДЮСШОР-6 устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мусобақа якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда чизиқлар бўйича энг яхшилар ҳам аниқланди. “Локомотив” дарвозабони Муродов Дилшод “Энг яхши дарвозабон” деб топилган бўлса, Ниғмонов Амирҳайит 10та гол билан мусобақанинг “Энг яхши тўпурари” бўлди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика