RU

Последние новости

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  0 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  16 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  446 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  6 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

"Локомотив" Стивен Жеррард бошқараётган клубга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади Новости

"Локомотив" Стивен Жеррард бошқараётган клубга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Суперлигани иккинчи ўринда тугатган "Локомотив" янги мавсумни бирмунча эрта бошлайди.

"Темирйўлчилар" 21 январдан Осиё чемпионлар лигасига киришадилар. Шу куни Тошкентда Тожикистон чемпиони "Истиқлол" ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида меҳмон бўлади. 

Агар "Локомотив" 21 январь куни "Истиқлол"ни мағлуб этса, 28 январь куни сафарда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига қарши иккинчи плей-офф учрашувини ўтказади. "Ал Аҳли" мағлуб этилган тақдирда жамоамиз ОЧЛ гуруҳ ўйинларига йўлланма олади. Кўриб турганингиздек, "Локо" учун янги мавсум анча эрта старт олади. 

"Темирйўлчилар" мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини Янги йил байрамига қадар Тошкентда олиб боришади. Шундан сўнг жамоа Дубайга йўл олиб ОЧЛ баҳсларига тайёргарликни давом эттиради. Дубайда бўладиган ўқув-машғулот давомида бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган. 

Ҳозирча "Локомотив"нинг иккита рақиби маълум. Клуб томонидан юборилган таклифга Хитой ва Шотландия клублари розилик билдиришди. Шулардан бири Хитой Суперлигаси вакили "Жиангсу Сунинг" футбол клуби. Маълумот учун, ушбу жамоа бу йилги чемпионатни 4-ўринда тугатди. "Жиангсу" бош мураббийи руминиялик Космин Олариу ҳисобланади. Иккинчи жамоа эса Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири "Глазго Рейнжерс". Айни пайтда ушбу жамоани "Ливерпул"нинг собиқ сардори Стивен Жеррард бошқаряпти. 

Ҳар икки хориж клубига "Локомотив" ПФК томонидан юборилган таклиф маъқул келди. "Локомотив" "Глазго Рейнжерс"га қарши 10 ёки 11 январь куни ўртоқлик учрашуви ўтказади. "Жиангсу Сунинг" билан бўладиган ўйин 14 январга белгиланган. Жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик режаси ҳақида тўлиқ маълумот кейинроқ клуб матбуот хизмати томонидан берилади. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика