RU

Последние новости

23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  0 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  2 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  61 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1

Элдор Шомуродовнинг дубли туфайли "Ростов" "Локомотив"ни мағлуб этди Новости

Элдор Шомуродовнинг дубли туфайли "Ростов" "Локомотив"ни мағлуб этди

"Локомотив" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 8-тур учрашуви воқеаларини шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Локомотив

Антон Миранчук - 81'

Премьер-лига . Тур 8

31/08/2019, 18:35

2
:
1
Завершен

Ростов

Элдор Шомуродов - 42', Элдор Шомуродов - 58'

Стадион: RZD Arena

45'
90'
29'  Алексей Миранчук (Жуан Мариу)
61'  Рифат Жемалетдинов (Лука Джорджевич)
64'  Мацей Рыбус
81'  Антон Миранчук
81'  Жуан Мариу
90'  Владислав Игнатьев
26'  Матиас Норманн
39'  Роман Еременко
42'  Элдор Шомуродов
42'  Роман Еременко
58'  Элдор Шомуродов
58'  Алексей Ионов
60'  Ивелин Попов (Хорен Байрамян)
67'  Александр Саплинов (Арсений Логашов)
87'  Алексей Ионов (Александр Зуев)
88'  Арсений Логашов


"Локомотив" – "Ростов" 1:2

"Локомотив стадиони"

Голлар: 0:1 – 41 Шомуродов, 0:2 – 58 Шомуродов, 1:2 – 81 Миранчук.

"Локомотив": Гильерме, Рыбус, Чорлука, Хеведес, Игнатьев, Баринов, Криховяк, Миранчук (Жоау Мариу, 30), Миранчук, Жемалетдинов (Жоржевич, 60), Смолов.

"Ростов": Бабурин, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Чистяков, Еременко, Норманн, Саплинов (Логашов, 67), Ионов (Зуев, 87), Попов (Байрамян, 60), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Норманн (26), Еременко (39), Рыбус (64), Логашов (88), Игнатьев (90).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+1. ЧЕРНОООВ! ДАҲШАТ! "Ростов" дарвозабони тўпга чиқишда хато қилди ва тўп дарвозага кириб кетаётганди. Чернов аввалига тўпни қайтарди, "Локо" футболчиси бўш дарвоза қаршисида тўпни эгаллаб олди ва зарба берди. Дарвоза ичига кириб кетган Чернов танаси билан тўпни қайтариб қолди. БАРАКАЛЛА!

90. ШОМУРОДОВ! Элдор "Локо" ҳимоячисининг ноаниқ узатмаси туфайли рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқди ва тўпни унинг устидан ташлаб қўйишга уринди. НОАНИҚ! Карпин ҳам бу зарбага тушунмади.

86. "Ростов" қарши ҳужумга ўтди. Шомуродов чапроқда бир рақибини алдаб, тўпни марказроқдаги Ерёменкога узатди, Александр ҳам яна бир жамоадошига пас берди. Тўп қайтариб Ерёменкога узатилганида рақиблар тўпни олиб қўйишди. Зарба бериш керак эди.

84. Чернов жароҳат олган кўринади, у ўз жарима майдочаси ичида ётибди.

82. Шомуродовнинг узатмаси жамоадошига бормади ва "Локомотив" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Элдор хатосини тўғирлаш ва ғалабани қўлдан чиқармаслик учун ҳимояга қайтди.

81. ГОЛ! Миранчук ҳисобни қисқартирди. Антон Миранчук тўпни рақиб жарима майдончаси олдида қабул қилди ва Бабурин дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди. 1:2.

79. Шомуродов тўпни Ионовга узатди ва жамоадошини дарвозабон билан бирга-бир чиқарди. Ионов посбонни алдаб ўтди, аммо унинг зарбаси кучли бўлмагани туфайли ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди.

78. Жоау Мариу "Ростов" дарвозасига зарба берди, тўп йўналиши бироз ноаниқ.

76. Бугунги Элдор шоуни томоша қилиш учун стадионга 20 мингга яқин мухлис ташриф буюрди.

74. "Ростов" жарима майдончаси чизиғи олдида қоида бузилди. Миранчукнинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

70. Бариновда ҳисобни қисқартириш учун ажойиб имконият бўлганди, аммо омад келмаса қийин экан.

68. Стандарддан дарвоза томон тепилган тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

67. Шомуродовга нисбатан рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан қоида бузилди. "Ростов"да ҳисобни йириклаштириш учун ажойиб имконият бор.

Голни кутаётганлар бўлса ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗга ўтишингиз мумкин.

64. Байрамян бурчакдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, қайтарилган тўпга Ерёменко чап оёқда зарба берди, ноаниқ.

58. ГГГГГОООООООЛЛЛЛЛ!  ЯНА ШОМУРОДОООООВВВ! 0:2!!! Ионовнинг қанотдан узатган паси ҳимоячига тегиб, Шомуродовга тушди, Элдор эса тўпни дарвозабон оёқлари остидан ўтказиб ҳисобни 0:2га етказди

53. ЯНА ЭЛДОРРР! Ионов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичига ташлади, Шомуродов эса иккинчи қаватдаги курашда устунлик қилди ва дарвоза томон боши билан зарба берди. Гильерме бу сафар ҳамюртимизнинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

50. "Локо" рақибини ўз жарима майдончасидан қўйиб юбормаяпти, дарвозабон майдончасига бўлаётган узатмалар сони ошиб бормоқда.

49. "Темирйўлчилар" ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга ўтишган. Ҳозирча "Ростов" дарвозаси томон амалга оширилаётган ҳужумларнинг кети узилмаяпти.

47. "Локомотив" чап қанотдан ҳужумга ўтди. Баринов тўпни жарима майдончасига узатди, Бабурин эса пастдан келаётган тўпни бир амаллаб ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Шомуродов ва "Ростов"га мухлислик қилишда давом этамиз.


- Биздан узоқлашманг ва Шомуродов урган голни ТЕЛЕГРАМдаги КАНАЛИМИЗдан кўчириб олинг ва томоша қилинг.

ТАНАФФУС!

45+2. "Ростов" ҳужумларини тўхтатмаяпти. Шомуродов рақиб жарима майдончасида тўпни қабул қила олмади ва вазиятни қўлдан бой берди.

41. ШОМУРОДОООООВ! ГОООООЛЛЛЛ!!!! Элдор бурчакдан узатилган тўпга биринчи бўлиб чиқди ва тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди.

41. Ерёменко марказда тўпни қабул қилди ва ўнг қанотдан очилаётган Норманнга тўп узатди, унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

39. Ерёменко "Локомотив"нинг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиб тўхтатди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

38. Баринов марказда тўпни ўзига бўйсундира олмади ва тўпни эгаллаб олган Шомуродовга нисбатан қоида бузиб, қарши ҳужумнинг олдини олди.

37. "Ростов"нинг комбинацион ҳужуми Норманнинг чап оёқдаги зарбаси билан якунланди. Ноаниқ.

35. ШОМУРОДООВ! Ионов ўнг қанотдан ўз жамоасининг қарши ҳужумини амалга оширди ва тўпни жарима майдончаси ичидаги Элдорга узатди. Шомуродовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. Ажойиб имконият қўлдан бой берилди.

34. "Ростов" майдончасига узатма, Рибус қайтган тўпни қачи услубида тепди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди, ҳужумнинг навбатдаги тўлқинида Смолов қанотдан дарвозага зарба берди, ноаниқ.

30. Ўзгариш. Алексей Миранчук ўрнига Жоау Мариу майдонга тушди.

29. ЭЛДОРРР! Ерёменко рақиб жарима майдончасига тўп узатди, Шомуродов боши билан тўпни дарвозага тўғирлашга уринди, бироз ноаниқ.

27. Жоау Мариу машғулотларни бошлаб юборди. Алексей Миранчук жароҳат олган кўринади.

26. Норманн Миранчукга нисбатан қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

24. Саплинов ("Ростов") рақиб майдонида ётибди, рефери ўйинни тўхтатди ва шифокорлар майдонга тушишига рухсат берди.

20. Мезбонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди, Смолов тўпни ўзида узоқ ушлаб турди ва кечикканини сезиб, тўпни Криховякка узатди. Хорватияликнинг зарбаси эса рақиб футболчисига тегди ва майдонни тарк этди.

20. Ерёменко ўз қанотидан жарима майдончасига яқинлашиб, "Локо" дарвозасига зарба берди, Гильерме тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

18. Бурчакдан узатилган тўпни Бабурин (дарвозабон) қайтариб юборди, ҳужумнинг иккинчи тўлқинида тўп яна "Ростов" майдончасига узатилди, посбон кўзига тушаётган қуёш туфайли тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди.

17. Смоловдан яна бир зарба, аммо тўп "Ростов" ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси...

15. Ҳозирча ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинга кўп қўшилаётгани йўқ, чунки унинг жамоадошлари тўпни Шомуродовгача етказиб беришмаяпти. Баъзи вазиятларда Элдор иккинчи қаватдаги курашларда тўпни ростовликларга ютиб бермоқда.

13. "Темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Криховяк тўпни рақиб жарима майдончасига узатди, унинг жамоадоши бош билан берган зарба дарвозага эмас, мухлислар томонга учди.

11. Меҳмонлар ҳимояда пайт кутишни истамай ҳужумга ўтишди, бироқ жарима майдончасига узатилган тўп "Локо" ҳимоячилари томонидан қайтариб юборилди.

6. "Ростов" жорий мавсум ҳужумкор услубга ўтган бўлсада ҳозирча иккинчи жамоадек кўринмоқда. "Локомотив" аста-секинлик билан комбинацион ҳужумлар уюштирмоқда. "Интер"дан ижарага олинган Жоау Мариу эсингиздами? У захирада.

4. Смолов!!! Фёдор Смолов рақиб ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди ва қаршисида бир ҳимоячи турганига қарамасдан дарвоза томон зарба берди. Бироз ноаниқ!

2. Эслатиб ўтамиз, айни дамда 14 очко йиғган жамоалар сони 5та ва улар турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Шомуродов жамоаси ҳам бу бешликда бор.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +210   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика