RU

Последние новости

15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  0 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  13 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  5 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  70 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  5 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  9 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7

“Локомотив” расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади Новости

“Локомотив” расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади

8 март куни Ўзбекистон Супекубогини қўлга киритган “Локомотив” футбол клуби, ўз шаънига мақтов ва қувватловларни эшитиш билан бирга, номақбул эътирозларни ҳам қабул қилишига тўғри келди.

Холислик принципларини унута ёзган айрим матбуот ва телевидение ходимлари вазиятга бир томонлама қараб, жамоанинг “Пахтакор” устидан қозонган ёрқин ғалабаси бекор қилиниб, техник мағлубият ёзилишини тарғиб қилишмоқда.

Асосий сабаб сифатида, Жасур Хасановнинг (катта) Суперкубок уйини пайтида майдонга туширилгани кўрсатилиб, гўёки Локомотив ПФЛ қоидаларга зид иш тутгандей бўлиб, матбуот ва ТВ дастурлари орқали танқид остига олинди.

Клуб раҳбарияти ва мутасаддилари вазиятни ўрганиб, қуйидаги мурожаат билан чиқишга қарор қилишди. Жасур Хасанов (катта) ўтган йили Ўзбекистон Кубоги финал баҳсида қизил карточка билан жазоланиб, бир расмий ўйиндан четлатилган. ПФЛ регламентига кўра, Кубок ўйинларида жазоланган футболчининг, жазо муддати фақат Кубок ва Чемпионат ўйинларига таъсир қилади. Бу дегани Хасановнинг Суперкубок ўйинига майдонга туширилгани ПФЛ қонун – қоидаларига зинҳор зид эмас ва ҳеч қандай эътирозларга сабаб бўла олмайди. Супекубок ўйинлари катта шоу сифатида ўтказилиб, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада ортиришга қаратилган.

Бундан ташқари агар ўйинчи жазога тортилган бўлса, бу ҳақда ПФЛ раҳбарияти ва маъмурлари хабардор бўлишади ва таркиб белгиланган пайтда, огоҳлантириши бор футболчилар ҳақида клуб расмийларига маълумотнома юборишади. Таъкидлаш жоизки, бу каби огоҳлантириш хати, “Локомотив” клубига келиб тушмаган. Бундан ташқари “Локомотив” футбол клуби мураббийлар штаби Суперкубок ўтказилишидан 2-3 кун аввал, ПФЛ-га мурожаат қилиб, барча ўйинчилар рўйхатини регламент қоидалари асосида тасдиқлатиб, Хасанов борасида ҳам ойдинлик киритишган. Умум хулосалардан келиб чиқиб, Жасур Хасановнинг Суперкубок баҳсида иштирок этиши, Федерация қоидалари ва ПФЛ регламентига зид эмаслиги аниқланган ва масаланинг эътирозли жиҳатларига якун қўйилган.

Қўшимча ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, рақиб жамоаси раҳбарияти ва мураббийи рухсати билан ўйинчилар таркибга киритилмайди ва таркибдан олинмайди ҳам, бунинг учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва унинг қошида иш юритаётган Профессионал Футбол Лигаси мутасаддилари мавжуд.

“Локомотив” футбол клуби ўз мухлисларини эртага, 12 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Чемпионатининг биринч туридан жой олган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўйинда кутиб қолади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика