RU

Последние новости

23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  15 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3

"Локомотив" рақиби мағлубиятга учради Новости

"Локомотив" рақиби мағлубиятга учради

Доҳа, 14 март -Кеча Қатар Олий лигасининг 22 - туридан ўрин олган ўйинда Локомотивнинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги рақиби "Ал-Садд", мамлакат чемпионатида учинчи ўринда кетаётган "Қатар Спорт" клубини қабул қилди.
Қизғин кечган ўйинда “темирйўлчилар” рақиби 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Айтиб ўтиш жоиз жамоанинг икки асосий ўйинчиси Али Асад ва Иброҳим Мажид жароҳати туфайли учрашувни ўтказиб юборишган.

Бош мураббий, Вадим Абрамов мазкур ўйинни стадиондан томоша қилиб, керакли хулосалар чиқарди ва жамоага ўз кўрсатмаларини берди.

“Ал-Cадд” футболчилари жуда тезкор, айниқса майдон марказида. Ягона номинал ҳужумчи билан ўйнасада, икки ярим ҳимоячиси майдон марказидан жуда тезкорлик билан ҳужумга ўтиб кетиш қобилиятига эга. Шунга қараб биз марказий чизиғимизни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - дейди Абрамов, ўз таассуротлари билан улашиб.

Айтиб ўтиш жоиз, ҳозирги кунда рақибларимиз ўз чемпионати тақвимида 2 ўринда кетмоқда ва ўтган йилги чемпион “Лаҳвия”дан мазкур мағлубиятдан сўнг анча қолиб кетти.

Ўйлаймизки рақибларимизнинг бу мағлубияти Локомотивга қўл келади ва жамоамиз юқори прессинг қўллаб, ОЧЛ даги илк ғалабасини нишонлайди.

Эртага, 16 март куни, икки клуб иштирокида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтади ва футболчилар қандай кийимда майдонга тушиши аниқланади. Тафсилотларни сайтимизда кутиб қолинг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика