RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

“Локомотив” – “Қўқон-1912” превью Новости

“Локомотив” – “Қўқон-1912” превью

7 апрель куни мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири сифатида эътироф этилаётган мазкур баҳс олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Еттинчи тўқнашув
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 6 марта тўқнаш келишган. “Локомотив” ўйинларнинг 4 тасида зафар қучган, 2 та баҳсда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати – 14-4, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 14 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 2 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:
25.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0
17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1
14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0
30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3
16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2
24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0

375-учрашув арафасида
«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 375 -ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 374 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди. Шуларнинг 136 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 50 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 188 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 506 – 703. Умумий очколар 458 тани ташкил этади.

Суперлига 5-тур доирасидаги “Локомотив” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 375-ўйини сифатида тарихда қолади.

Ҳакамлар
7 апрель куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувини Валентин Коваленко бошчилигилдаги ҳакамлар бошқариб боришлари ойдинлашди.
Ушбу ҳакам ўтган мавсумда  жамоамизнинг учта ўйинини бошқарганди. Уларнинг иккитасида жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Суперлига
5-тур
“Локомотив” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: 
В. Коваленко (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Худойберганов (Тошкент).
Назоратчи – А. Попов (Тошкент).
Комиссар – Б. Маметов.
 
Бошланиш вақти

Мазкур учрашув шанба куни “Локомотив” стадионида 18:00да старт олади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика