RU

Последние новости

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

"Локомотив" португалиялик мураббий бошчилигида Туркияда йиғин ўтказади Новости

"Локомотив" португалиялик мураббий бошчилигида Туркияда йиғин ўтказади

Тошкентнинг "Локомотив" клуби айни пайтда пойтахтда йиғин ўтказмоқда.

"Темирйўлчилар" 7 январь куни португалиялик мутахассис Микаэль Секейрани билан шартнома имзоланганини расман эълон қилишганди. Бугунги кунга келиб клуб Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдумавлон Абдужалилов ва Хуршид Мухторовлар билан таркибни кучайтириб олишга эришди. Бундан ташқари, кеча испаниялик марказий ҳимоячи билан ҳам музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да: "Локомотив"га испаниялик футболчи келади

"Локомотив" янги мураббий қўл остида 14 январь куни йиғинни бошлаган. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, жамоа Тошкентдаги икки ҳафталик йиғиндан сўнг 28 январь санасида иккинчи йиғинни ўтказиш учун Туркия учиб кетади. Туркиянинг жанубида жойлашган Анталия шаҳридаги йиғин 28 январдан 12 февралга қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Секейра шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.


Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ўтган мавсумни Суперлиганинг 9-поғонасида тугатган. Бу йил эса жамоа жиддийроқ мақсадлар сари қадам ташламоқда.

P.S. "Championat.asia" ходимлари "Локомотив"нинг бугунги машғулотини ёритиш учун йўл олишган, тушдан сўнг машғулотдан суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика