RU

Последние новости

17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  0 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  3 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  8 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3

"Локомотив" ПФК боксчиларимизнинг халқаро ютуғи билан қутлайди Новости

"Локомотив" ПФК боксчиларимизнинг халқаро ютуғи билан қутлайди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

"Локомотив" ПФК Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани билан табриклайди. 

Бугун тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, учта олтин медаль ва битта кумуш медални қўлга киритишди. Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров олтин медаллар шодасини бошлаб берди. У финалда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди. Ундан кейин Миразизбек Мирзахалилов кубалик боксчини мағлуб этиб иккинчи олтин медални юртимизга тақдим қилди. 

Афсуски, Дилшод Рўзметовдан финалда бироз омад юз ўгирди ва у қозоғистонлик рақибига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Оғир вазндаги спортчимиз Баҳодир Жалолов эса финалда қозоғистонлик боксчини енгиб учинчи олтин медални тақдим этди. 

Икки йил аввал Германиянинг Гамбург шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлганди, бу сафар омад тўлиқ биз томонда бўлиб биринчи ўринни қўлга киритдик. Бу борада Россия иккинчи ва Қозоғистон учинчи бўлди. 

Шундай экан, қўлга киритилган ушбу ажойиб ютуқ билан боксчиларимизни ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятини "Локомотив" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда жамоамиз мухлислари номидан муборакбод этиб қоламиз. Юртимиз байроғи халқаро ареналарда баланд ҳилпирашда давом этаверсин.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика