RU

Последние новости

"Локомотив"дан ўзгача услубдаги фототақдимот Новости

"Локомотив"дан ўзгача услубдаги фототақдимот

Теги :  "Локомотив"
"Локомотив" ПФК янги мавсумда Жако спорт кийимларидан фойдаланади.

Бугун жамоа футболчилари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Темир йўл техникаси музейи"да бўлиб, янги форма фототақдимотида иштирок этишди.

Фототақдимотда футболчилардан Марат Бикмаев, Олег Зотеев ва Ислом Қобилов ҳамда дарвозабонлардан Абдумавлон Абдужалилов билан Рустам Нартажиев қатнашди.

Бу йилги фототақдимотни ўзгача услубда, яъни "Локомотив" ПФК бош ҳомийси "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ музейида ўтказишни лозим топилгани, эътиборга лойиқ. 

"Локомотив" янги мавсумда ҳам барча "темирйўлчилар"ни ўз ўйини ҳамда ижобий натижалари билан хурсанд қилиш учун астойдил ҳаракат қилади.






Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика