"Локомотив": Ўзбекистон тарихида бешинчи жамоа бўлдик
05 дек 2016 13:41
Новости
"Локомотив": Ўзбекистон тарихида бешинчи жамоа бўлдик
Бу йил "Локомотив" футбол клуби учун жуда омадли келди. "Темирйўлчилар" ўз тарихларида биринчи бор чемпион бўлиш билан бирга иккинчи марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишди.
Натижада "Олтин дубль" қайд этган "Локомотив" бу борада Ўзбекистон клублари орасида бешинчи жамоага айланди. Бир мавсумда "Олтин дубль"га эришиш кўрсаткичини аввало "Нефтчи" бошлаб берган. "Нефтчи" 1994 йилда ҳам Ўзбекистон чемпионати, ҳам Кубогида ғолиб чиққан. Кейинчалик 2000 йилда "Дўстлик" бу натижани такрорлаган.
2002 йилдан эса "Пахтакор" "эра"си бошланган ва 2007 йилга қадар давом этган. 2008 йилдан бошлаб навбатда "Бунёдкор"га келган ва жамоа уч марта "Олтин дубль"га эришган. Бу йил эса "Локомотив"нинг йили бўлди ва жамоамиз ўз тарихида биринчи бор "Олтин дубль"га эришди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии