RU

Последние новости

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  6 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  21 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  8 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  23 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

"Локомотив" ўз майдонида бешинчи марта Саудия Арабистони клубига қарши Новости

"Локомотив" ўз майдонида бешинчи марта Саудия Арабистони клубига қарши

Эртага "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси 4-турида майдонга тушади.

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби билан кечадиган учрашув "Локо" учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 18:00да бошланади. 

Гуруҳдаги вазият 

Ортда қолган уч ўйиндан сўнг "Локомотив" 3 очко тўплаб қуйи ўринда боряпти. Лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. "Темирйўлчилар" гуруҳ босқичининг кейинги уч ўйинидан иккитасини ўз уйларида ўтказишади ва бу ўйинларда "Локо" ғалабага эришса гуруҳдан чиқиш учун ажойиб имкониятга эга бўлади. 

Фақат бунинг учун эртага дастлабки қадамни ташлаш керак. "Ал Иттиҳод" ўзига яраша кучли клуб, бу жамоа ўз майдонида ўтган беллашувда 3:2 ҳисобида зафар қучди. "Локо" 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётиб вазиятни ўнглай олганди, бироқ сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти бироз қимматга тушди. Аммо юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳаммаси "Локо"нинг ўз қўлида. Жамоа кейинги баҳсларни ижобий якунласа бемалол ўз олдига қўйган илк вазифани уддалай олади. 

Ўйинолди тадбирлар 

"Ал Иттиҳод" 19 апрель куни чартер рейс билан юртимизга етиб келди. Жамоа аъзолари "Hyatt Regency" меҳмонхонасига жойлашишди. "Ал Иттиҳод" эртаси куни "Локомотив"га қарашли ТТЙМИ стадионида машғулот ўтказди. Жамоанинг бугунги расмий машғулоти ҳам шу стадионда бўлиб ўтди. Бунинг сабабини қуйироқда келтириб ўтамиз. 

Бугун соат 12:00да ҳар икки жамоа расмий вакиллари ҳамда учрашувга алоқадор масъуллар иштирокида анъанавий митинг ўтказилди. Унда эртанги ўйин билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритиб олинди. Табиийки йиғилишда мухлисларни энг кўп қизиқтирадиган савол жамоаларнинг қайси либосда тўп тепиши бўлади. Эртага "Локомотив" бу мавсум ҳисобидан биринчи марта қора либосларда тўп тепади. Ишқбозлар "темирйўлчилар"ни асосан қизил ва оқ формада кўриб ўрганиб қолишган. Лекин эртага бошқача бўлади: "Локо" тўлиқ қора либосда майдонга тушади.

 

Бугун шунингдек, ўйин олдидан матбуот анжумани ҳам ташкил қилинди. Дастлаб меҳvонлар устози Хосе Луис Сиерра, ундан кейин эса "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Бунда жамоа етакчиларидан бири Сардор Мирзаев бош мураббийга ҳамроҳлик қилди. Матбуот анжумани одатдагидек ўтди. Ҳар икки мураббий ўз қарталарини очишни истамади ва буни тўғри тушунса бўлади. Фақат иккала мутахассис ҳам ўз жамоаси фақат ғалаба учун тўп тепишини айтиб ўтди. 

Ўйин бўладиган майдондаги машғулот 

"Локомотив" режага кўра 16:45дан бошлаб ўйин бўладиган стадионда бир соат машғулот ўтказиши лозим эди. Бироқ кун бўйи ёққан ёмғир туфайли жамоа аъзолари чигалёзди машқларни ичкарида бажаришди. Майдонга чиққач эса футболчилар асосан тўп билан муомалада бўлишди. Шундай қилиб "Локомотив" 20 дақиқа ичкарида, 40 дақиқа майдонда шуғулланди. Бунга сабаб майдон ҳолатини эртанги ўйинга яхши сақлаш эди. 

"Ал Иттиҳод" эса соат 18:00дан бошлаб шу стадионда шуғулланиши лозим эди. Бироқ жамоа бош мураббийи майдон ҳолатини кўздан кечиргач, учрашув комиссари билан келишган ҳолда футболчиларини яна ТТЙМИ стадионига олиб боришни маъқул кўрди. Бунга сабаб сифатида чилилик мураббий ТТЙМИ стадиони меҳмонхонага бирмунча яқин эканини ҳамда ўйин бўладиган майдонда шуғулланмаса ҳам ҳеч нарса қилмаслигини маълум қилди. Шундай қилиб "Ал Иттиҳод"нинг бугунги машғулоти ҳам институт майдонида кечди.

 

Бешинчи ўйинда ғалаба кутамиз 

Эртага "Локомотив" ўз майдонида "Ал Иттиҳод"га қарши иккинчи марта баҳс олиб боради. Биринчиси 2016 йил ўтказилган бўлиб, 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ўшанда "темирйўлчилар" сафида Сардор Мирзаев тўп киритган. Умуман олганда эртанги беллашув "Локомотив"нинг Саудия Арабистони клубларига қарши ўз уйидаги бешинчи баҳси бўлади. 

Биринчи бор жамоа 2015 йил "Ал Ҳилол"га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Ундан кейин бир йил ўтиб "Ал Иттиҳод" билан 1:1 ўйнаган. Гуруҳдан чиққан "Локо" мусобақанинг 1/8 финалида "Ал Ҳилол"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. "Темирйўлчилар" бу учрашувни "Бунёдкор" стадионида ўтказганини мухлислар яхши эслайди. 

2017 йил эса жамоа "Ал Таавон" билан куч синашиб, голларга бой ўйинда 4:4 ҳисоби қайд этилган. Ва мана энди эртага бешинчи тўқнашув ўтказилади ва бу ўйинда "Локо"дан фақат ғалаба кутиб қоламиз. Тўғри, "Ал Иттиҳод" Осиёда ўзига яраша номдор клуб, бироқ ҳозирги жамоани бемалол мағлуб этса бўлади. Хуллас ҳаммаси "Локомотив"нинг ўз қўлида. 

Ўйлаймизки, эртага ўйиндан кейин ТТЗ даҳасида байрам бошланиб республикамизнинг турли жойларига уланиб кетади. Мухлислар "Локо"нинг ғалабасини соғинган. Буни жамоа аъзолари ҳам жуда яхши тушуниб туришибди. Эртанги ўйинда мухлисларнинг далдаси "Локомотив"га куч бағишлайди. Жамоа "Ал Иттиҳод"дек номдор клубни мағлуб этиш учун бор имкониятини ишга солади. Ишқибозларни эса ажойиб футбол спектаклига таклиф этиб қоламиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика