RU

Последние новости

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

"Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди Новости

"Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган дастлабки учрашув Тошкентда "Локомотив" ва "Насаф" ўртасида бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий вазиятлари ва ҳисобини кузатиб бориш мумкин бўлди. Ўйин превьюси сайтимизда эълон қилинганди.

4-дақиқада бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Акмал Холматовнинг тепган тўпини Элдорбек Суюнов қайтарди. Ушбу вазиятдан сўнг меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди, Илҳом Шомуродовнинг зарбаси хавфли чиқди, бироқ ноаниқ. Тўп асосан майдон марказида, жамоалар ҳужум ташкил этишга уринишмоқда, бироқ самарасиз. Дастлабки ярим соатда ҳисоб очилгани йўқ. Лазиз Убайдуллаевнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Темур Ғаниев қайтарди. Орадан бироз ўтиб Карпенконинг кучли ва аниқ зарбаси йўлига Элдор Суюнов тўғаноқ бўлди. 41-дақиқада Акмал Холматовнинг йўллаган тўпини яна Суюнов қайтарди. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Қўшиб берилган дақиқада Азамат Алланиёзов ва Мақсуд Каримов қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 53-дақиқада мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди, Холматов томонидан жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Александр Шадрид дарвозага йўллашга уринди, аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Майдон эгалари бош мураббийи уч дақиқа ичида икки ўзгаришни амалга ошириб Жасур Ҳасанов ва Иван Нагаевни ўйинга "ташлади".

61-дақиқада ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Евгений Гоголь боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0. 72-дақиқада Садриддин Абдуллаевнинг ўта кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Стадионнинг 7-секторида жойлашишган мухлислар ўриндиқларни майдонга отишлари кузатилди. 78-дақиқада Александр Шадрин уч нафар рақибни алдаб ўтиб дарвозага йўллади, аммо жуда ва жуда қулай вазиятдан ҳужумчи фойдалана олмади.

84-дақиқада Иван Нагаевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди - 2:0. Ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада ҳисоб ўзгармади ва "Локомотив" муҳим ўйинда уч очко эгасига айланди.
 

13 сентябрь, жума
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 2:0 (0:0)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Голлар: Евгений Гоголь 61, - 1:0 (пас Виктор Карпенко). Иван Нагаев 84, - 2:0.
Амалга оширилмаган пенальти: Акмал Холматов (дарвозабон) 4.
«Локомотив»: Темур Ғаниев, Ислом Тўхтахўжаев, Евгений Гоголь, Ислом Иномов (Илҳом Суюнов, 15), Александру Оника (Иван Нагаев, 57), Дилшод Жабборов, Салим Мустафоев, Виктор Карпенко, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов (Жасур Ҳасанов, 54), Александр Шадрин.
Захира: Артур Парванов, Дилшод Рахматуллаев, Собир Усмонхўжаев, Қувондиқ Рўзиев.
«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов (Сухроб Неъматов, 58), Лазиз Убайдуллаев, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Ҳамза Каримов (Шерзод Аъзамов, 81), Фаррух Сайфиев (Улуғбек Дадабоев, 88), Азамат Алланиёзов.
Захира: Михаил Наумов, Рахматулло Бердимуродов, Зоҳид Абдуллаев, Самандар Шодмонов.
Огоҳлантириш: Темур Ғаниев 66,
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика