RU

Последние новости

15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  4 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  3 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  6 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  11 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  7

"Локомотив": ОЧЛ якунлари. 23 футболчи ва 10та гол Новости

"Локомотив": ОЧЛ якунлари. 23 футболчи ва 10та гол

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ ўйинлари якунига етди.
Ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашган "Локомотив" олтита ўйин ўтказиб, бир марта ғалаба қозонди ва бир бор дуранг ўйнади. Шунингдек, тўртта учрашувда мағлуб бўлдик. "Темирйўлчилар" ўз уйларида Қатарнинг "Ал Садд" клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эроннинг "Фулад" жамоаси билан 1:1 ўйнашди.

"Ал Ҳилол" билан кечган ҳар иккала баҳсда мағлубиятга учраган бўлсак, сафарда "Ал Садд" ва "Фулад"га ҳам имкониятни бой бердик. "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов мана шу ўйинларда жами 23 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Фақат икки нафар ўйинчигина ҳамма учрашувларда иштирок этди. Бу - Темурхўжа Абдухолиқов билан Неманья Яничич. Айтганча, Темурхўжа ўз ҳисобига битта гол ҳам ёзиб қўйди.

"Локомотив" футболчилари гуруҳ ўйинларида жами 10та гол уришди. Таққослаш учун "Бунёдкор" 2та, "Пахтакор" 6та, "Насаф" эса 5та гол урди. Аммо 10та гол уриб ҳам "Локо" гуруҳдан чиқа олмади. Аксинча, "Локомотив"га нисбатан битта кам тўп киритган "Ал Ҳилол" билан "Ал Садд" гуруҳдан чиқишни уддалади. Абрамов шогирдлари фақат сафарда "Фулад" билан кечган баҳсдагина тўп кирита олишмади холос.

Ачинарлиси шуки, "Локомотив" ўнта гол уриб ҳам гуруҳдан чиқа олмади. Бунинг устига жамоамиз мусобақани охирги ўринда тугатди. Аммо футболчиларимиз ОЧЛда қатнашиб, ўзига яраша тажриба тўплашди деб ўйлаймиз.

Ким нечта ўйнади?
Темурхўжа Абдухолиқов -6
Неманья Яничич-6
Лутфулла Тўраев -5
Темур Кападзе -5
Руслан Корян -5
Санжар Шоаҳмедов -5
Жасур Ҳасанов (кичик) -5
Жасур Ҳасанов (катта) -5
Шавкат Муллажонов -4
Сардор Мирзаев -4
Ислом Тўхтахўжаев -4
Олег Зотеев -4
Маъмур Икромов -4
Дамир Кояшевич -4
Салим Мустафоев -4
Марат Бикмаев -3
Икром Алибоев -3
Дилшод Раҳматуллаев -3
Алишер Шоғуломов -1
Игнатий Нестеров -1
Бобур Йўлдошев -1
Иброҳим Раҳимов -1
Аброр Каримов -1

"Локомотив" қайд этган натижалар
1-тур. 25 февраль
"Ал Ҳилол" - "Локомотив" 3:1
Гол:
Сардор Мирзаев

2-тур. 4 март
"Локомотив" - "Фулад" 1:1
Гол:
Олег Зотеев

3-тур. 17 март
"Ал Садд" - "Локомотив" 6:2
Гол:
Дамир Кояшевич, Жасур Ҳасанов (пенальти)

4-тур. 8 апрель
"Локомотив" - "Ал Садд" 5:0
Гол:
Марат Бикмаев (2), Санжар Шоаҳмедов, Руслан Корян, Дамир Кояшевич.

5-тур. 21 апрель
"Локомотив" - "Ал Ҳилол" 1:2
Гол:
Темурхўжа Абдухолиқов

6-тур. 5 май
"Фулад" - "Локомотив" 1:0

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика