RU

Последние новости

09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  3 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  2 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  76 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11

"Локомотив": ОЧЛ. Рақибларимизда нима гап? Новости

"Локомотив": ОЧЛ. Рақибларимизда нима гап?

Тошкент, 31 март - Ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган "Локомотив"ни олдинда яна учта ўйин кутиб турибди.
Вадим Арамов шогирдлари аввалига 8 апрель куни "Ал Садд"ни қабул қилишади, кейин "Ал Ҳилол" Тошкентда меҳмон бўлади (21 апрель) ва гуруҳнинг охирги баҳсини "Локомотив" сафарда "Фулад"га қарши ўтказади (5 май).

4-тур. 8 апрель
"Локомотив" - "Ал Садд"

Қатарнинрг "Ал Садд" клуби 17 март куни "Локомотив"га қарши баҳс ўтказганидан сўнг миллий чемпионат доирасида "Ал Хор" билан беллашди. 22 март куни бўлиб ўтган ўйинда "Ал Садд" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар: Талал Ал Блуши, Юсеф Аҳмад, Мурики (2та), Мешал Ал Шаммари. Жамоа Тошкентга келишидан олдин ўз майдонида "Ал Гарафа" билан куч синашади. Бу ўйин 4 апрелда ўтказилади. "Ал Садд" Қатар чемпионатида ҳозирча иккинчи ўринда кетяпти. Чемпионат тугашига эса уч тур қолди.

1. Лахвия

23

17

4

2

48-21

55

2. Ал Садд

23

14

6

3

56-32

48

3. Ал Жайиш

23

13

2

8

45-26

41

4. Қатар СК

23

12

4

7

47-35

40


5-тур. 21 апрель
"Локомотив" - "Ал Ҳилол"

"Ал Ҳилол" Саудия Арабистони Про лигасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Ал Наср"дан етти очко орқада бормоқда. "Ал Ҳилол" 17 март куни "Фулад" билан дуранг ўйнаганидан сўнг сафарда "Ал Шабаб" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол жароҳатини даволаб яна сафга қайтган Носир Ал Шамрони ҳисобига ёзилди. 4 апрель куни "Ал Ҳилол" яна сафарда ўйин ўтказади: "Ал Таавон"га қарши. 8 апрелда эса жамоа ўз майдонида "Фулад"ни қабул қилади.

1. Ал Наср

20

15

3

2

48-17

48

2. Ал Аҳли

20

13

7

0

43-17

46

3. Ал Иттиҳод

20

13

3

4

33-20

42

4. Ал Ҳилол

20

12

5

3

33-14

41


6-тур. 5 май
"Фулад" - "Локомотив"

Эроннинг "Фулад" клуби 17 март куни ўз майдонида "Ал Ҳилол" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганидан бери ҳали бошқа расмий ўйин ўтказгани йўқ. Чунки мамлакатда Наврўз байрами кенг нишонланди. Бундан ташқари, миллий терма жамоа йиғилгани боис клублар дам олишди. "Фулад" 3 апрель куни ўз майдонида "Истиқлол" билан куч синашади. Шундан кейин жамоа Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Ал Ҳилол"га қарши тўп тепади. "Фулад" миллий чемпионатда 5-ўринни эгаллаб турибди.

1. Нафт Теҳрон

23

12

9

2

33-18

45

2. Трактор Сози

23

13

5

5

42-26

44

3. Истиқлол

23

12

5

6

34-24

41

4. Сепахан

23

11

8

4

31-21

41

5. Фулад

23

11

5

7

25-19

38

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика