RU

Последние новости

18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  0 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  98 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6

“Локомотив” - “Насаф” учрашувига оид фактлар Новости

“Локомотив” - “Насаф” учрашувига оид фактлар

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 6-туридаги “Локомотив” - “Насаф” баҳси, турнинг марказий учрашуви саналади.


ЎзПФЛ, 6-тур
“Локомотив” (Тошкент) - “Насаф” (Қарши)
15.04.2017. “Локомотив” стадиони. Соат 18:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент)
Назоратчи:  Игорь Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Бу жамоаларнинг ўртасидаги бўлиб ўтган ҳар бир учрашув футбол ишқибозларида катта қизиқиш ўйғотиб келади.

“Локомотив” жорий мавсумда илк мағлубиятини “Шўртан” жамоасидан қабул қилиб олди. “Насаф” жамоаси эса ўтган учрашувда “Олмалиқ” жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Ушбу жамоалар олий лига баҳсларида 24 марта тўқнаш келишган. Ўтган учрашувларнинг 12 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 5 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қолган етти учрашувда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича  ҳам устунлик жамоамиз томонида 34-25.

Бу жамоалар  ўртасидаги учрашувларда “Насаф” – “Локомотив” 5:1 (2 марта), “Локомотив” – “Насаф” 5:2 кўринишидаги энг йирик ҳисоблар қайд этилган.

“Локомотив” жамоаси ўтган учрашувлар натижалари бўйича жами 9 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Насаф” жамоамиз ҳам 9 очко тўплаган. Фақат тўплар нисбатига кўра, “Локомотив” жамоасидан бир поғона пастда бормоқда.

Мазкур жамоалар Тошкентда шу пайтгача 12 марта ўзаро куч синашганлар. Бу учрашувларнинг 4тасида жамоамиз ғалаба қозонган, 4 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган, қолган 4 учрашувда дурангга имзо чекилган. Тошкентдаги ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 20та тўп киритилган, тўплар нисбати тенг - 10-10. “Насаф” сўнгги бор “Локомотив”ни Тошкентда 2012 йили кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.



Тошкентда ўзаро ўтказилган учрашувлар натижалари
2004 йил. Локомотив -  Насаф  2:0
2005 йил. Локомотив – Насаф  1:2
2006 йил. Локомотив – Насаф 0:2
2007 йил. Локомотив – Насаф  0:2
2008 йил. Локомотив – Насаф  0:0
2009 йил. Локомотив – Насаф  0:0
2010 йил. Локомотив – Насаф  0:0
2012 йил. Локомотив – Насаф  0:1
2013 йил. Локомотив – Насаф  2:0
2014 йил. Локомотив – Насаф  1:1
2015 йил. Локомотив – Насаф  1:0
2016 йил. Локомотив – Насаф 3:2

Қизиқарли факт, ҳозирги пайтда “темирйўлчилар” жамоасида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев ўтган йилги мавсум якунлангач “Насаф”дан “Локомотив” жамоасига ўтган, у илк марта собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув 15 апрел шанба куни “Локомотив” стадионда соат 18:00да бошланади. Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 14 апрел жума куни ТТЙМИ стадионида соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика