“Локомотив” – “Насаф” олдидан. Шахбоз Беғамов: "Насаф" - фаворит"
24 мар 2014 14:53
Новости
“Локомотив” – “Насаф” олдидан. Шахбоз Беғамов: "Насаф" - фаворит"
"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан олдин сайтимиз ходимларининг фикрини беришда давом этамиз.
"Бу ўйинда биз кўпроқ ҳужумкор баҳсни кўрсак керак. Бу жамоалар бош мураббийлари ҳужумкор услубда ўйнашни ёқтиришади. "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кўпроқ мухлислар ютиши аниқ. Айнан улар учун томошабоп баҳс бўлади. Ҳар иккала жамоа ҳам ҳозирда ўзининг оптимал формасида бўлмаслиги мумкин, лекин бу клубларда тажрибали ва кучли ижрочилар жамланишган. Гарчи ўйин сафарда бўлишига қарамай, бироз устунликни "Насаф" жамоасига берардим. Рўзиқул Бердиев жамоасида Абрамовникига нисбатан жамоавий ўйин юқорироқ сифатга эга ҳозирда. Бу ўйинда "Насаф"ни фаворит деган бўлардим. "Локомотив"да номлар кучлироқ, жамоа эмас. Ўйлайманки, бу ўйин мухлисларга ҳақиқий футбол-шоусини тақдим этиб беради", - дейди Шахбоз Беғамов.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии