"Локомотив" мухлислари ҳам пул йиғишни бошлади
18 июн 2016 16:41
Новости
"Локомотив" мухлислари ҳам пул йиғишни бошлади
Москванинг "Локомотив" ишқибозлари Марселдаги тартибсизликлар учун 2,5 йилга қамалиши мумкин бўлган мухлислар билан ишлаш бўйича клуб директори Алексей Еруновга пул йиғишни бошлашди.
"Дўстимиз Алексей Францияда оғир вазиятга тушиб қолди. Ҳозирча суриштирув ишлари кетяпти, юридик ишлар учун пул керак. Оиласининг ягона боқувчиси бўлган Алексейни уйида икки фарзанди ва аёли кутяпти.
"Локомотив"даги етти йил давомида Алексей кўпчиликка кўмак берган, энди Лёшага ёрдам бериш вақти келди!".
Комментарии