RU

Последние новости

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  2 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  5 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  12 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22

"Локомотив" машғулотларига черногориялик ҳужумчи қўшилди Новости

"Локомотив" машғулотларига черногориялик ҳужумчи қўшилди

Теги :  Локомотив
БААнинг энг кўркам шаҳарларидан бири Дубайда янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Локомотив" машғулотларига легионер ҳужумчи келиб қўшилди.

Черногориялик ҳужумчи Иван Вукович ҳозирча кўрикдан ўтмоқда. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги ҳали аниқ эмас.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз мумкин, Иван Вукович 1987 йилда туғилган бўлиб, ҳужум чизиғида тўп тепади. Фаолияти давомида Хорватиянинг "Хайдук", Жанубий Кореянинг "Сеонгнам", Сербиянинг "ОФК Београд", Черногориянинг "Младост", шунингдек Исроилнинг "Маккаби Нетанья" клубларида тўп сурган. Бўйи 179 см. бўлган ҳужумчи ҳам ҳужум чизиғида, ҳам ҳужум ортида бирдек ўйнай олади.

Иван Вукович Европа Лигаси баҳсларида ҳам иштирок этган. Хусусан, у 2012 йил 9 августда бўлиб ўтган Европа лигаси учинчи саралаш босқичида Миланнинг "Интер" клубига қарши майдонга тушиб, жуда чиройли гол муаллифи бўлган. Ўшанда футболчи "Хайдук" сафида ўйнарди. Бундан ташқари, Вукович 2009 йилнинг 18 ноябрида Черногория миллий терма жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Черногорияликлар Беларусь термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишганди.

Айтиб ўтганимиздек, бу ҳужумчи ҳозирча "Локо" машғулотларида иштирок этмоқда ва клуб билан шартнома имзолагудек бўлса, бу ҳақда дарҳол хабар қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика