"Локомотив" "Машъал" билан ўртоқлик ўйини ўтказади
26 мар 2015 17:21
Новости
"Локомотив" "Машъал" билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Тошкент, 26 март - Олий лиганинг навбатдаги турига тайёргарлик кўраётган "Локомотив" 28 март куни "Машъал"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бу ҳақда бизга жамоа мураббийи Марат Мифтахутдинов хабар қилди. Аммо ҳозирча ўйиннинг қаерда бўлиб ўтиши юз фоиз маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" олий лиганинг 3-турида "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Бу ўйин Жиззахда эмас, балки Янгиерда ўтказилади. Чунки Жиззахдаги янги стадион ҳали мавсумга тайёр эмас. "Сўғдиёна" - "Локомотив" баҳси 3 апрель куни бўлиб ўтади.
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии