RU

Последние новости

08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  0 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  2 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  100 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  27 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  25 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  10 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  22 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  2

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов Новости

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳам айни дамда бошқа жамоалар каби иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги жамоа машғулотларни ўз базасида олиб бормоқда. Яқинда “темирйўлчилар” олий лига вакили “Бухоро” билан ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.

Клуб матбуот котиби Отабек Эшмаматовнинг маълум қилишича, айни пайтда бир нечта хорижлик футболчилар синовдан ўтказилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бундан бир неча кун олдин туркманистонлик 22 ёшли ҳужумчи Арслонмурод Омонов жамоа мураббийлари ихтиёрига етиб келганди. Шунингдек у билан бирга яна молдавиялик ва россиялик бўлган легионер ўйинчилар ҳам айни пайтда йиғинда иштирок этмоқда. Уларнинг кўпчилиги ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп сурувчи футболчилардир. Футбол агентлари мураббийлар штабига узоқ хорижлик футболчиларни ҳам тавсия қилишган. Айни пайтда клуб уларнинг номзодларини ўрганиб чиқмоқда. Шу боис яқин орада “Локомотив” таркибида яна янги номларни учратсак ажаб эмас.

Маҳаллий футболчилардан “Пахтакор” билан хайрлашишга улгурган ҳимоячи Илҳом Суюнов бугунги кунда Ҳаким Фузайлов олиб бораётган машғулотларда иштирок этмоқда. Ундан ташқари биринчи даврада Гулистонда ижара асосида ўйнаган Иброҳим Раҳимов ҳам "Локомотив"га қайтиб келган.

Биринчи даврада рақобт туфайли захирада қолиб кетган айрим ўйинчиларни жамоа бошқа клубларга ижарага беришни ўйлаб турибди.   

“Локомотив”нинг яқин орадаги режалари ҳусусида айтадиган бўлсак, 26 июль куни “темирйўлчилар” Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан синов-назорат баҳсида майдонга тушади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика