RU

Последние новости

08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  1 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  12

"Локомотив" футзалчиси: "Элибоев ва Умаров нима сабабдан миллий терма посбонлари эканлигини кўрсатишди" Новости

"Локомотив" футзалчиси: "Элибоев ва Умаров нима сабабдан миллий терма посбонлари эканлигини кўрсатишди"

Кеча футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 5-тури 2-куни доирасида АГМК - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтди.

Футзал ўйинларида деярли кузатилмайдиган 0:0 ҳисоби қайд этилган баҳсдан кейин "Локомотив" футзалчиси Жамолиддин Нормирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу ўйинни барча кутди. Турнинг марказий ўйини, принципиал рақиблар, турнир жадвалида пешқадамлик учун курашаётган жамоалар... Ўйин жанговар ўтиши керак эди ва шундай бўлди ҳам. Тўп учун кураш жуда қаттиқ кечди. Шундай чиройли ўйин кўрсатгани учун жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан. Ўйинга юқори кайфиятда тайёрлангандик. Ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўтган турда АГМКга мағлуб бўлгандик. Бундан яхши ҳулосалар чиқариб, жавоб ўйинида ғалаба қозонмоқчи бўлгандик.

Ўйин давомида нафақат бизда, балки, АГМКда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Икки томонга ҳам гол борасида омад етишмади. Учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам икки томоннинг бири гол уриши мумкин бўлганди. АГМКнинг навбатдаги ўйинларига омад тилайман. Биз эса навбатдаги баҳсларга тайёргарликни давом эттирамиз. Бугунги ўйинда бизни қўллаб турган мухлисларга миннатдорлик билдираман.

Ўйиннинг қийин ўтишини билардик. Баъзи жамоадошларимиз жароҳат олган, айримлари касал бўлиб қолганди. Улар тезроқ сафга қайтишса, албатта, нур устига аъло нур бўларди.

- Футзалдаги фаолиятингиз давомида бирор марта 0:0 ҳисобига дуч келганмисиз?

- Футболда бу ҳисоб одатий. Футзалда эса деярли кўрмайсиз. Балки бўлгандир. Аммо эслай олмадим. Балки бундай ҳисоб бўлмагандир. Фаолиятим анчагина катта муддатни ташкил қилади. Бир ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ўйинни сўнгги йилларда чемпионатдаги энг яхши ўйин деса бўладими?

- Бунга мухлислар баҳо бергани яхшироқ. Биз баҳо берсак ноўрин бўлиб қолиши мумкин. Аммо фикримча, ўйин кутилганидан-да қизиқарли кечди, деб бемалол айта оламан.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда бугунги ўйинда дарвозабонлар бошқа бўлганида ҳисоб қанақа бўлиши мумкин эди?

- Улар нима сабабдан миллий терманинг посбонлари эканлигини кўрсатиб қўйишди. Баҳсда дарвозабонларга гап бўлиши мумкин эмас. Равшан Элибоев ва Рустам Умаров ким аслида ким эканлигини исботлашди. Айта оламанки, агарда баҳсда дарвозаларни бошқа посбонлар қўриқлаганида бундай ҳисоб бўлмасди. Албатта, олдиндан ҳисобни айтиб бўлмасди. Аммо бошқа посбонлар бўлганида бундай босимли ўйинда хато қилиши ва гол ўтказиб юбориши ҳеч гап эмасди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика