RU

Последние новости

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  0 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  1 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  7 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  23 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  9

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди Новости

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган собиқ ТАПОиЧ стадиони "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтгани ҳамда ушбу майдондан клуб футбол мактаби тарбияланувчилари фойдаланиши ҳақида хабар бергандик.

"Мазкур ўйингоҳ кўп йиллар қаровсиз аҳволда қолиб, "Локомотив" тасарруфига ўтганидан сўнг зудлик билан уч босқичли қурилиш-қайта таъмирлаш ишлари режаси ишлаб чиқилди. Бугун қурилиш-қайта таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи ўз якунига етиб, майдон кўркам ҳолатга келтирилди ва болалар учун фойдаланишга топширилди.

Эндиликда ушбу майдон "Локомотив" футбол мактаби учун хизмат қилади ҳамда тарбияланувчиларимиз шу ерда машғулот олиб бориб, бўлажак ўйинларга ҳозирлик кўришади. 

Айтиб ўтганимиздек, стадионда қурилиш ва қайта таъмирлаш уч босқичли тизимда олиб борилмоқда. Биринчи босқич - стандарт ўлчамдаги майдон, мураббийлар учун мажлислар хонаси, ҳакамлар ҳамда футболчилар кийим алмаштириш хоналари барпо этилиб фойдаланишга топширилди.

Қурилишнинг иккинчи босқичида мухлислар учун трибуна қад кўтаради ҳамда яна бир сунъий майдон фойдаланишга топширилади. Учинчи босқичда эса жамоамиз тарбияланаувчилари учун меҳмонхона барпо этилади. 

Ўйламизки, бу майдонда шуғулланадиган ёшлардан келажакда "Локо" юлдузлари етишиб чиқади.

Қуйида "Локомотив" футбол мактабига ўтган майдоннинг олдинги ва ҳозирги кўринишидан суратларни тақдим этамиз:

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика