RU

Последние новости

13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  1 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  18 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  35

"Локомотив": Фахрий-у нуронийлар ҳамиша иззатда Новости

"Локомотив": Фахрий-у нуронийлар ҳамиша иззатда

Теги :  Локомотив
Хабарингиз бор, “Локомотив” жамоаси янги мавсумда уй учрашувларини бевосита стадиондан кўришни истаган 55 ёшдан катта мухлис-у мухлисаларга “Локомотив” стадионига кириш бепул бўлишини маълум қилган эди.

Мазкур янгилик кенг жамоатчилик вакилларида ижобий таассурот қолдирди. Буни клуб электрон почтасига келаётган хатлар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Жумладан, шундай хатлардан бири Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси томонидан юборилди. Хатда қуйидагича фикр билдириб ўтилган:
 
“Локомотив” футбол клуби мамлакатимиз ва халқаро аренада ўз ўрнига эга жамоадир. Мамлакатимизда миллионлар ўйини бўлган футбол ишқибозларининг сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Ўтказилаётган мамлакат кубоги, осиё ва миллий чемпионатлар кекса ёшдаги фахрийларимизни ҳам бефарқ қолдираётгани йўқ. Футбол мусобақаларида ёши улуғ, кекса ёшдаги футбол мухлисларини ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаши ҳамда фаол ҳордиқ чиқаришлари учун стадионга ташрифларини бепул қилингани учун нуронийлар номидан миннатдорчилик билдириб, севимли “Локомотив” жамоасига янги зафарлар тилаймиз”, дейилади хабар матнида.

Жамоа томонидан амалга оширилаётган бундай лойиҳалар жамоатчилик вакилларига манзур бўлаётганидан мамнунмиз. Шу ўринда таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” ишқибозлари учун мавсумий учрашувларнинг йиллик абонементи ҳам яқин орадан бошлаб сотувга чиқади.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика