RU

Последние новости

14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  0 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  28 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  10 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  14

"Локомотив": Дубайдаги илк назорат учрашувимизда дуранг қайд этилди Новости

"Локомотив": Дубайдаги илк назорат учрашувимизда дуранг қайд этилди

"Локомотив" бугун БААдаги йиғини доирасида илк назорат учрашувини "Дубай" СК жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув тўлалигича "Локомотив" устунлиги остида ўтканини қайд этиш мумкин. Тўп назорати ва ҳужумлар сони бўйича, шунингдек, дарвоза томон йўлланган хавфли зарбалар бўйича ҳам "темирйўлчилар" рақибни ортда қолдира олди. Фақатгина яратилагн кўплаб яхши имкоиятларни голга айлантиришда омад Абрамов жамоасидан юз ўгирди.

Учрашувнинг биринчи бўлими аввалида яхши ҳужум ташкил этилиб, уни Олег Зотеев аниқ зарбаси билан якунлаган ва ҳисоьни очган эди. Бироқ кейинги ҳужумлар интихоси бцндай бўлмади.

Биринчи бўлимда майдонда энг фаол ҳаракат қилган футболчилар дея Санжар Шоаҳмедов, бразилиялик футболчи Бруно да Силва ва Олег Зотеевларни кўрсатиш мумкин. Иккинчи бўлимда ҳаракат қилган таркиб ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди. Ҳужум чизиғида ҳаракат қилган Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев, Александр Гейнрихда ҳисобдаги фарқни йириклаштириши мумкин эди. Яхши вазиятлар яратиб, дарвозага хавф солиб туришди. Аммо тўп дарвозадан ўрин олмади.

Рақиб эса ўз вазиятидан унумли фойдаланиб, учрашув асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштирди.

Шу ўринда иккинчи бўлимда майдонга тушган яна бир бразилиядик футболчи - Данубионинг ҳам ўйини анча мазмунли бўлганини айтиб ўтиш керак. У ҳам дарвоза томон узоқ масофалардан хавфли зарбалар йўллаб турди. Шунингдек жамоадошларини тўп билан таъминлаш бораиида ҳам яхши ҳаракат қилди.

Назорат учрашувида майдонга тушган ёшлар - Хуршид Мухторов, Икром Алибоев, Сарвар каримовлар ҳам кўнгилдегидек ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлимдаги таркиб: С. Қобулжонов, С. Мустафоев, С. Рахмонов, И. Голбан, А. Калайжан, Д. Рахматуллаев, С.Мирзаев, С. Шоаҳмедов, О. Зотеев, Б. Да Силва, М. Бикмаев

Иккинчи бўлимдаги таркиб: С. Каримов, Б. Йўлдошев, С. Жураев, Х. Мухторов, К. Абрамов, И. Алибоев, С. Мирзаев, А. Гейнрих, Данубио, А. Шоғуломов, И. Нагаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика