RU

Последние новости

22:07Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ўринбоев жароҳатдан сўнг илк бор майдонга қайтди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лидс"ни тор-мор этди  5 21:45"Леванте" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 21:42"Челси" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 21:35БАА Президенти кубоги. "Дибба" "Ал Айн"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди, Абдуллаев танаффусда ўйинга қўшилди  0 21:30Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Ризеспор" билан дуранг ўйнади, Шомуродовдан навбатдаги гол  32 21:03“Истиқлол”: Машарипов операция қилинди  7 20:57ОПЛ. "Сабаҳ"дан навбатдаги ғалаба, Раҳмоналиевда эса 90 дақиқа  1 20:02Эътибордан четда қолган йиғин ва МТЖдаги янги шахслар ҳақида  8 19:33Ироқ юлдузлар лигаси. Ўзбек дербисида дуранг  0 19:05Бугунги ўйинлар: "Арсенал", "Барса" сафарда, “Челси”, "Ливерпуль" уйда ва бошқалар  1 18:35Назорат ўйини. “Дўстлик” ва “Олимпик Mobiuz” ўртасидаги ўйинда 10 та гол урилди  1 17:31"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  2 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  1

“Локомотив” – “Бунёдкор”. ВИДЕО превью Новости

“Локомотив” – “Бунёдкор”. ВИДЕО превью

7 март, жума куни “Жар” стадионида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби “Бунёдкор” ва вице-чемпион “Локомотив” иштирокида Ўзбекистон суперкубоги бўлиб ўтади.
Аввало, Ўзбекистон суперкубоги ҳақида қисқача маълумот бериб ўтмоқчимиз. Ривожланган мамлакатларда футбол мавсумини мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби ўртасидаги суперкубок баҳси очиб беради. Бизда бу ҳол бунгача атиги бир маротаба 1998 йилда кузатилган. Ўшанда мамлакат чемпиони “Пахтакор” ва кубок соҳиби “Навбаҳор” жамоалари Фарғона шаҳрида куч синашишган ва якунда наманганликлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган эди. Демак, бу сафарги Ўзбекистон суперкубоги иккинчи бор жорий этилмоқда.

Суперкубок учун баҳс “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоаларининг ўзаро ҳисобдаги 15-учрашуви сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган 14та ўйиннинг 8тасида “қалдирғочлар”, 2тасида “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган. Қолган 4та ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар фарқи – 27:13, “Бунёдкор” фойдасига.
Ўзаро ўйинлар тўпурари Сервер Жепаров ва Олександр Пишур ҳисобланади. Бу икки футболчи “Локомотив” дарвозасини тўрт маротабадан аниқ нишонга олишган.

Суперкубок учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган Равшан Эрматов “Локомотив” ва “Бунёдкор” қарама-қаршилигидаги ўз кўрсаткичини янада яхшилаб олиш имкониятига эга. У бунгача ўзаро ўйинларда тўрт марта реферилик қилган.

“Қалдирғочлар” ва “темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларига – ЖАР, МҲСК, Тошкент темир йўллари муҳандислари институти ва “Локомотив” стадионлари мезбонлик қилган.

7 март куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” ва “Бунёдкор” учрашувининг яна бир қизиқ томони “темирйўлчилар” устози Вадим Абрамов билан боғлиқ. У клуб бош мураббийи сифатидаги сўнгги расмий учрашувини айнан “Бунёдкор”га қарши 2010 йилнинг 9 апрель санасида ўтказган эди. Эътиборлиси, узоқ танаффусдан сўнг яна “Локомотив”га бош мураббий бўлиб қайтган Вадим Карленовичнинг клубдаги бу сафарги учрашуви “Бунёдкор”га қарши баҳсга тўғри келмоқда.

Ўйлаймизки, 2014 йилги Ўзбекистон суперкубоги учрашуви мухлису мутахассисларда катта қизиқиш уйғотади ва бунга жавобан жамоалар чиройли футбол намойиш этиб беришади.
 
TAS-IX ҳудудида
 


TAS-IX ҳудудида

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика