"Локомотив" бугундан машғулотларни давом эттиради
10 июн 2015 12:53
Новости
"Локомотив" бугундан машғулотларни давом эттиради
"Темирйўлчилар" дастлаб 19 июнь куни Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлишади. Жамоа ўйинни ўтказиб Тошкенга қайтиб келгач, орадан кўп ўтмай Наманганга отланади. Чунки 23 июнь куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши жавоб баҳсини ўтказамиз. Ундан кейин Муборак сари йўлга чиқамиз ва 26 июнь куни "Машъал"га қарши олий лига учрашувида куч синашамиз. "Локомотив" биринчи давранинг охирги турини ўз майдонида 1 июлда ўтказади. Шу куни "Навбаҳор" билан ўйнаймиз.
"Қизилқум" билан кечган баҳсдан сўнг бош мураббий Вадим Абрамов футболчиларга уч кунлик дам берганди. Бугун жамоамиз вакиллари яна клуб қароргоҳида тўпланиб, навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлашади. Хабарингиз бор, ҳозирда олти нафар футболчимиз миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Булар - Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Икром Алибоев, Жасур Ҳасанов ва Лутфулла Тўраев. Бундан ташқари, легионер ҳужумчимиз Руслан Корян Арманистон сафида майдонга тушиш учун терма жамоа ихтиёрига жўнаб кетган. Шу боис бу футболчилар ҳозирча "Локо" машғулотларида иштирок эта олишмайди.
"Локомотив"ни олдинда кутаётган баҳслар:
19 июнь. "Шўртан" - "Локомотив" (Олий лига)
23 июнь. "Навбаҳор" - "Локомотив" (Кубок)
26 июнь. "Машъал" - "Локомотив" (Олий лига)
1 июль. "Локомотив" - "Навбаҳор" (Олий лига)
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии