RU

Последние новости

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  12 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  17 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)  39

“Локомотив” бугун “Насаф”ни қабул қилади Новости

“Локомотив” бугун “Насаф”ни қабул қилади

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби – “Локомотив” бугун жорий йилги кубок беллашувлари ярим финал илк учрашувини ўтказади.

“Темирйўлчилар” ярим финалда Қаршининг “Насаф” жамоаси қаршилигини енгиб ўтишга уринишади.


Ўзбекистон Кубоги–2017
1/2 финал, дастлабки учрашув
2 август (чоршанба). «Локомотив» стадиони, соат 19.30
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
Бош ҳакам:
Р. Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент)
Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), И. Танташев (Бухоро)
Захира ҳаками: Р. Серазитдинов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
 
Мазкур жамоаларнинг Тошкентда ўтадиган илк қарама-қаршилигини тажрибали ФИФА рефериси – Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Қайд этиш жоизки, мазкур учрашувда синовдан ўтаётган янги тизим – дарвоза чизиғидаги ҳакамлар ҳам ишлайди. Дарвоза чизиғида бугун Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев ҳаракат қилишади.

ЎЗАРО ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАР ТАРИХИ:

Ўзбекистоннинг икки гранд жамоалари – “Локомотив” ҳамда “Насаф” шу пайтга қадар мамлакат кубоги баҳслари доирасида 2 бор ўзаро тўқнаш келишган. Дастлаб, ушбу жамоаларнинг йўллари 2015 йилги кубок ўйинларининг ярим финалида кесишган. Ўшанда илк баҳсда “Насаф” 2:0 ҳисобида зафар қучган. Жавоб беллашувида эса “Локомотив” вакиллари 1:0 ҳисобида ғалабага эришишган. Шу тариқа, финалга қаршиликлар йўл олганди.



Ўтган йили эса мазкур жамоалар Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи – финал баҳсида ўзаро беллашишган. Самарқандда кечган ҳамда 8150 нафар ишқибоз гувоҳлигида ўтган матчда “Локомотив” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб ўз тарихида иккинчи марта биллур совринга эга чиқди.

“ЛОКОМОТИВ” КУБОК ЎЙИНЛАРИДА ҚАНДАЙ ОДИМЛАМОҚДА?

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби – “Локомотив” ушбу мавсумда кубок ўйинларидаги иштирокини нимчорак финалдан бошлади. “Темирйўлчилар” 1/8 финалда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси қаршилигини енгиб ўтишди.

Дастлаб Тошкентда ўтган баҳсда “Локо” футболчилари рақиб дарвозасини оз эмас, кўп эмас – жавобсиз нақд 5 марта ишғол этишди. Ўша беллашувда Марат Бикмаев бир марта, Жалолиддин Машарипов ҳамда Диёр Туропов икки мартадан ўз номини таблога ёздириб қўйишганди.

Жавоб ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Тошкентликлар сафида Мурод Бобожонов муваффақият қозонди ва чиройли гол муаллифига айланди.



1/4 финалда эса жамоамиз “Бухоро” жамоасига рўбарў келди. Бухорода ўтган илк учрашув кескин курашларга бой тарзда кўриниш олди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Бироқ гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади ва 0:0 ҳисоби қайд этилди. Тошкентда ўтган жавоб ўйинининг асосий вақти ҳам 0:0 ҳисобида якунланди. Белгиланган қўшимча бўлимларда эса “Локомотив” вакиллари ирода намойиш эта олишди ҳамда жавобсиз 3 та гол киритиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика