RU

Последние новости

22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  28 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  42 21:59Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  0 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  1 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” учрашувида Бенжамин Жон Уильямс ишлайди Новости

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” учрашувида Бенжамин Жон Уильямс ишлайди

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” ўйинига 6 кун вақт қолди.

23 февраль – сешанба куни 15:00 га тайин қилинган беллашув австралиялик ҳакам Бенжамин Жон Уильямснинг ҳуштаги билан бошланади. Унга қанотларда ҳамюртлари Натан Александр Макдональд ҳамда Эшли Уорвик Бичем ёрдам беришади.

ОФК чемпионлар лигасининг мазкур ўйинига ироқлик Алаа Обид Ал-Қодирни назоратчи этиб белгилади. Учрашув комиссари Малдивдан – Аҳмад Шаҳир.

Бенжамин Жон Уильямсни футбол мухлисларимиз яхши танишади. У Ўзбекистон клублари ва терма жамоалари иштирокидаги 14 та беллашувни бошқариб борган. Шуларнинг 6 тасида бизнинг жамоалар имкониятни бой берган бўлишса, кўрсаткичнинг тенг ярмида зафар қучишган.

Австралиялик рефери “Локомотив” иштирокидаги фақатгина 1 та ўйинда ишлаган ва у 2015 йилнинг 17 март санасига тўғри келади. Ҳакам Тошкентга ташриф буюрган учрашувларида вакилларимиз мағлуб бўлишмаган. Жумладан, “Локомотив”нинг 23 февраль кунги рақиби “Ал-Иттиход”нинг пойтахтимиздаги Уильямс билан боғлиқ иккита беллашуви бор. Бу сафар жиддаликлар учинчи синовдан ўтишади.

23 февраль, 2016. “Локомотив” стадиони (15:00)
ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – АЛ-ИТТИХОД (Саудия Арабистони)
Ҳакамлар:
Бенжамин Жон Уильямс, Натан Александр Макдональд, Эшли Уорвик Бичем (барчаси Австралиядан), Ҳанна Ҳаттоб (Сурия).
Назоратчи: Алаа Обид Ал-Қодир (Ироқ).
Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Малдив).

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика