RU

Последние новости

23:48"Реал Овьедо" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:35АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  13 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  0 23:09"Ал Файха" — "Ал Насср". Таркиблар маълум  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  1 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  43 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  5 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  3 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  55 21:15"Лидс" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  11 20:55Суперлига. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади, "Сурхон" таслим этилди  5

Суперлига. “Локомотив” АГМК устидан иродали ғалабага эришди Новости

Суперлига. “Локомотив” АГМК устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – АГМК ўйини бўлиб ўтди.
 

Ўйиннинг 3-дақиқасида АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг 12-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

21-дақиқада Арслонмурод Амановнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 23-дақиқада Амановнинг бурчакдан узатган тўпини Анзур Исмоилов дарвозага йўллади, бироз ноаниқ. 

27-дақиқада АГМК гол урганди. Бироқ Пиримовнинг голи вақтида дарвозабонга қарши фол ишлатилди. Бунга эътироз билдирган Бобурбек Юлдошев эса сариқ карточка ишлаб олди. 

38-дақиқада Ғофуровнинг қанотдан узатган тўпига Абдухолиқов боши билан зарба берди. Аммо зарбага аниқлик етишмади. 39-дақиқада АГМКдан хавфли ҳужум. Миржамол Қосимовнинг яқин масофадан берган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

43-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

45-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни ўзгартирди - 2:1. 

60-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди. Зарбага куч ва аниқлик етишмади.

71-дақиқада Йован Жокичнинг хавфли зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Кейинги дақиқада Зафар Полвоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

90-дақиқада Азиз Амоновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.



Локомотив

Темурходжа Абдухаликов - 43', Ислом Тухтаходжаев - 45'

Суперлига. Тур 4

14/04/2019, 16:45

1
:
2
Завершен

OKMK

Зафар Палванов - 3'

45'
90'
43'  Темурходжа Абдухаликов
45'  Ислом Тухтаходжаев
46'  Арсланмират Аманов (Азизбек Амонов)
80'  Ҳусниддин Гафуров (Диер Турапов)
88'  Темурходжа Абдухаликов (Филип Райевац)
3'  Зафар Палванов
46'  Миролюб Костич (Сардор Рахманов)
46'  Муроджон Тошматов (Камрон Саидазимов)
70'  Миржамол Касымов (Джасур Ҳакимов)



“Локомотив” – АГМК 2:1
14 апрель 2019 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 1819 томошабин.
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Зафар Полвонов 3, - 0:1. Темурхўжа Абдухолиқов 43, - 1:1. Ислом Тўхтахўжаев 45, - 2:1.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Арслонмурод Аманов (Азизбек Амонов, 46), Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Ҳайдаров, Филип Райевац, Авазбек Ўлмасалиев, Бобур Эргашев, Диёр Туропов, Игорь Йелич.

АГМК: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Бобурбек Юлдашев, Сайдулло Раҳматов, Миролюб Костич (Сардор Раҳмонов, 46), Муродбек Тошматов (Камрон Саидазимов, 46), Миржамол Қосимов (Жасур Ҳакимов, 70), Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Зафар Полвонов.
Захира: Суҳробжон Султонов, Санъат Шихов, Мирғиёс Сулаймонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров, Шерзод Файзиев.

Огоҳлантиришлар: Бобурбек Юлдашев 27.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика