RU

Последние новости

21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  84 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  202 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  4 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  3 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  9 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  31 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

"Локомотив" 2 нафар легионер билан шартнома имзолади Новости

"Локомотив" 2 нафар легионер билан шартнома имзолади

Теги :  Локомотив
Янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттираётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

“Локомотив” бугун мана шундай футболчилардан 2 нафари билан шартнома тузди. Булар – Жанубий кореялик ҳужумчи Чо Сук Жаэ ҳамда бразилиялик ярим ҳимоячи Нивалдо Родригес Феррейра.

Чо Сук Жаэ 24 ёшда бўлиб, у бунгача “Чонбук Моторс” жамоаси сафида тўп суриб келаётган эди. Шунингдек, бир муддат “Чоннам Драгонс” ҳамда “Анянг” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.



Бразилиялик Нивалдо эса 29 ёшда бўлиб, у бунга қадар Белоруссиянинг “Динамо Брест” жамоаси аъзоси эди. У фаолияти давомида Бразилиянинг “Бараунас”, Қозоғистоннинг “Атирау”, Россиянинг “Сибирь”, “Луч Энергия” ва Белоруссиянинг “Гомель” каби жамоалари сафида фаолият олиб борган.



Шу тариқа, "Локомотив" Осиё Чемпионлар Лигасида легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланадиган бўлди. Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” сафида шунингдек, грузиялик Кахи Махарадзе ва сербиялик Игорь Йелич каби легионерлар мавжуд.

Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика