Лофтус-Чик: "Ўзимизни Италиянинг энг яхши жамоаси сифатида ҳис қиляпмиз"
22 окт 2023 18:31
Новости
Лофтус-Чик: "Ўзимизни Италиянинг энг яхши жамоаси сифатида ҳис қиляпмиз"
"Милан" футболчиси Рубен Лофтус-Чик скудеттони ютишни истайди
Жамоа ушбу мавсум А Сериядаги 8 ўйинда 21 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Бугун миланликлар чемпионатнинг 9-турида "Ювентус"га қарши баҳс олиб боради.
"Ўзимизни Италиянинг энг яхши жамоаси сифатида ҳис қиляпмиз. Бироқ барчаси мавсум якунида аниқ бўлади.
"Интер" билан ўйиндаги мағлубият барча жамоаларда бўлиб туради ва бу қай тариқа бўлганини тушунтириб беришга ҳам одам қийналади. Ўша учрашув ўтмишда қолиб кетди", - деди ярим ҳимоячи.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии