RU

Последние новости

12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  2 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  1 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  0 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  5 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  8 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1

Лобанов - танқидларга лойиқ дарвозабон эмас! Новости

Лобанов - танқидларга лойиқ дарвозабон эмас!

Охирги пайтларда "Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов жуда кўп танқид қилиняпти.

Аслида у шундай танқидларга лойиқми? Қаерда, қандай хатога йўл қўйдики тинмай танқидларга дучор бўлмоқда? Қуйида шу ҳақда мулоҳаза юритиб кўрамиз.

Аслини олганда Лобанов Ўзбекистон чемпионати савиясида яхши дарвозабон. Унда ортиқча вазн бор-йўқлиги бу дарвозабондан кўра мураббийлар муаммоси. Чунки ҳар бир клубда дарвозабонлар мураббийлари ўзлари билан ишлайдиган икки-уч дарвозабонни доим назорат қилиб туришади.

Агар Лобановда ортиқча вазн бўлса бу ҳақда мураббий унга мудом уқтириши ва шу асосда жисмоний машқларни бериб бориши лозим. Бугунги кунда Александр Лобанов Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли посбони ҳисобланади. Нима учун? Ҳар ҳолда Самвел Бабаяннинг ёқимтойи бўлгани учун бўлмаса керак.


Лобанов кўп томонлама яхши дарвозабон. Ўйинни яхши ўқийди, жой танлашда адашмайди, тўпга чиқишда хато қилмайди, қолаверса, пенальти ва жарима тўпларини қайтаришда ҳам уста. Энг қизиғи, Лобанов қаерда турса нимагадир рақиблар фақат ўша томонга тўпни тепишади. Унинг Жанубий Корея ва Эрон билан ўйинларда йўл қўйган хатоси эса унинг ўрнида исталган дарвозабон билан ҳам шу хатолар рўй бериши мумкин эди.


Яъни, айтмоқчи бўлганим бу ўйинларда биз дарвозабон туфайли эмас, балки бутун жамоа ва бош мураббий сабабли мағлуб бўлганмиз. Мана бугун "Насаф" посбони Элдор Суюновнинг "Пахтакор"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди. Лекин бу ўтиш амалга ошгани билан "Пахтакор" бирданига кучайиб, "Насаф" эса кучсизланиб қолмайди.



Чунки Суюнов ҳеч бир жиҳати билан Лобановдан устун эмас. Қолаверса, ҳозирги Ўзбекистон чемпионатида дарвозабонлар катта роль ўйнамай қўйди. Клубларни кўпроқ ҳужумчи муаммоси қийнамоқда. Гол урадиган ўйинчилар камайиб кетди. Вазият яратиш оқсаб қолди. Майдонда ўйинни ўз қўлига оладиган футболчилар кўринмаяпти.

Албатта, бу мулоҳазадан сўнг Александр Лобановга танқидлар, мақолага эътирозлар янада авж олиши мумкин, лекин футболни ичидан кузатиб юрганлар Сашанинг қандай дарвозабон эканлигини яхши билишади. Ва ўйлашимча, Лобанов "Пахтакор"дан кетадиган бўлса ҳам, у клубсиз қолиб кетмайди, бошқа бир кучли жамоа сафига бориб қўшилади.

Х.Холиқов

Рейтинг: -222   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика