"Ливерпул"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин
15 мая 2014 15:05
Новости
"Ливерпул"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, "Ливерпул" бош мураббийи Брендан Рожерс кейинги мавсумда ўзига керак бўлмаган футболчилар рўйхатини тузиб бўлган.
"Қизиллар" Даниэл Аггер ва Лукас Лейвани сотишмоқчи. Бундан ташқари "Наполи" ижарага олган Пепе Рейнани тўлиқ сотиб олмоқчи. Луис Альберто ва Яго Аспас трансферга қўйилди. Бошқа клублардан ижарага олинган Виктор Мозес ("Челси") ва Али Сиссоко ("Валенсия") ўз клубларига қайтиб кетишади.
"Мерсисайдликлар"га тегишли бўлган Фабио Боррини ("Сандерленд") ва Усама Ассаиди ("Сток Сити") ҳозирги клубларида қолишлари мумкин. Ёш футболчилар Жек Робинсон, Мартин Келли ва Конор Коуди ҳам трансферга қўйилди.
"Ливерпуль" бу футболчиларни сотиб жами 30 миллион фунт стерлинг ишлаб олмоқчи.

Комментарии