"Ливерпуль" ёзда Салаҳнинг келажагини ҳал қилади
03 апр 2021 10:44
Новости
"Ливерпуль" ёзда Салаҳнинг келажагини ҳал қилади
"Ливерпуль" ёзда вингер Муҳаммад Салаҳ борасида қарор қабул қилади.
Футболчининг "қизиллар" билан яна 2 йиллик шартномаси бор, аммо клубдагилар унинг қолишни хоҳлаётганига ишончлари комил эмас.
Мисрлик футболчи яқиндагина фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкинлигига шаъма қилди.
У бир неча ойдан сўнг "Ливерпуль"дан кетиши мумкин. Кўп нарса мерсисайдликларнинг ЧЛга йўлланма олишига ва жорий мавсум еврокубоклардаги натижаларига боғлиқ.
Комментарии