"Ливерпуль" Вирц учун ўз футболчисини беришга тайёр
01 июн 12:08
Новости
"Ливерпуль" Вирц учун ўз футболчисини беришга тайёр
"Ливерпуль" Леверкузеннинг "Байер" клуби билан ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Мерсисайдликлар германиялик вингер учун тахминан 130 миллион евро тўлашга, шунингдек ўз ярим ҳимоячиси Харви Эллиотдан воз кечишга тайёр.
Чунки Германия томони Вирцнинг кетиши эвазига 150 миллион ишлаб олмоқчи. Эллиот ўтган мавсум "Ливерпул"нинг барча мусобақалардаги 28 та ўйинида иштирок этди.
22 ёшли футболчи бешта гол ва учта голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии