"Ливерпуль" "Шальке" футболчисига қизиқиб қолди
21 дек 2020 21:34
Новости
"Ливерпуль" "Шальке" футболчисига қизиқиб қолди
Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби ҳимоячиси Озан Кабак фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
The Telegraph нашри хабарига кўра, 20 ёшли туркиялик футболчининг хизматларига "Ливерпуль" қизиқиш билдирган. Виржиль ван Дейк ҳамда Жо Гомес жиддий жароҳат олгани туфайли Юрген Клопп марказий ҳимоячи излаяпти.
"Шальке" Кабакнинг трансферига "қизиллар" ҳужумчиси Дивок Ориги қўшилган тақдирдагина келишувга рози бўлиши мумкин.
Комментарии