RU

Последние новости

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  2 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор Новости

"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор

Футболчига бир неча клублар қизиқиш билдирмоқда.

"Ливерпул" Дарвин Нуньес учун 70 миллион евро талаб қилмоқда. Аввалроқ, ҳужумчининг ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши маълум бўлган эди.

Қишда мерсисайдликлар уругвайлик футболчини "Ал Насср"га 70 миллион еврога сотишдан бош тортган эди. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, инглизлар Нуньеснинг трансфер қийматини баҳолашда айнан шу таклифдан келиб чиқишмоқда. Яна бир мезон - Дарвиннинг асосий таркибдаги ўйинчиси сифатидаги кўрсаткичлари: ҳужумчи дастлабки дақиқалардан майдонга тушганида 49 ўйинда 25 гол урган ва 13 та голли узатма берган.


Футболчининг ўзи Саудия Арабистонига ўтиш имкониятини рад этмаяпти, бироқ Испания ёки Италия жамоасига қўшилишни афзал кўрмоқда. Унга ҳозирги пайтда "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.


Шунингдек, "Ал Ҳилол" ҳам трансфер имконияти ҳақида сўров юборган - аммо бу кўпроқ клубнинг жаҳон клублар чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган ҳужумчини қидираётгани билан боғлиқ. Ушбу мусобақа олдидан битимлар учун махсус ташкил этилган ўн кунлик трансфер ойнаси аллақачон ёпилган.


Нунес ўтган мавсумда АПЛда 30 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика