RU

Последние новости

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  0 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  15 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

"Ливерпуль" - "Норвич" (превью) Новости

"Ливерпуль" - "Норвич" (превью)

Англия Суперкубоги учун учрашувда "Манчестер Сити" навбатдаги совринни қўлга киритган бўлсада, Англияда мавсумни расман "Ливерпуль" ҳамда "Норвич" учрашуви очиб беради.

Ушбу учрашув учун превьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


АПЛнинг 2019/20 мавсумига "Ливерпуль" - "Норвич" ўйини старт беради. Юрген Клопп шогирдлари ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоа бир ҳафта олдин жиддий учрашув ўтказишга улгурди. "Қизиллар" Англия Суперкубоги учун баҳснинг пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Бу мерсисайдликларни хафа қилмагани аниқ, чунки ҳамма ҳам бу турнирга жиддий қарамайди.


Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсак, "Ливерпуль"да жиддий ўзгариш бўлмади. Даниэль Старриж, Альберто Морено ва Симон Миньоле жамоани тарк этишди. "Қизиллар" Алиссон учун ўринбосар бўладиган Адриан билан шартнома тузишди.


"Норвич" ҳақида гапирадиган бўлсак, Даниэель Фарк жамоаси трансфер ойнасида рақибидан фаолроқ бўлди, аммо фақат жуда арзон нархдаги ўйинчилар олинди ва эркин агентлар билан шартнома имзоланди. Айтганча, "Норвич" уч йил ўтиб Премьер-лигага қайтди.


"Ливерпуль" сафида Садио Мане майдонга тушмаслиги мумкин. Сенегаллик Африка Кубогидан сўнг формасини тиклаб олгани йўқ, шу сабабли у қайдномага киритилмаса ҳайрон бўлманг.


Букмекерларнинг тахминича, ушбу учрашувда "Ливерпуль" катта устунлик "Ливерпуль" томонда.

Тахминий таркиблар

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Салоҳ, Фирмино, Ориги.


"Норвич": Ферманн, Ааронс, Годфри, Клозе, Льюис, Вранчич, Трибулл, Буэндиа, Штиперманн, Эрнандес, Пукки.


Қизиқарли маълумотлар: 


- Сўнгги бор бу жамоалар 2016 йил январ ойида тўқнаш келишган. Ўшанда "Ливерпуль" 5:4 ҳисобида "Норвич"ни меҳмонда мағлуб этган.


- "Ливерпуль" ўз уйида 40та учрашувдан бери мағлуб бўлмаяпти: 30та ғалаба, 10та дуранг. Серия 2017 йилнинг апрелидан бери давом этмоқда.


- Роберто Фирмино "Норвич"га қарши баҳсларда 2та гол уриб, 1та голга ассистентлик қилган. У Англия чемпионати баҳсларида яна 2та гол урса, Премьер-лигада 50та голга муаллифлик қилган биринчи бразилияликка айланади.


Ливерпуль

Грант Хэнли - 7', Мохамед Салах - 19', Вирджил ван Дейк - 28', Дивок Ориги - 42'

Премьер-лига . Тур 1

10/08/2019, 01:00

1
:
4
Завершен

Норвич Сити

Теему Пукки - 64'

Стадион: Anfield, 53333 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
7'  Грант Хэнли
19'  Мохамед Салах
19'  Роберто Фирмино
28'  Вирджил ван Дейк
28'  Мохамед Салах
39'  Алиссон (Адриан)
42'  Дивок Ориги
42'  Трент Александер-Арнолд
74'  Дивок Ориги (Садио Мане)
86'  Роберто Фирмино (Джеймс Милнер)
58'  Марко Штиперман (Мориц Ляйтнер)
60'  Мориц Ляйтнер
64'  Теему Пукки
64'  Эмилиано Буэндия
65'  Эмилиано Буэндия
70'  Том Трибулл (Онель Эрнандес)
83'  Теему Пукки (Йосип Дрмич)


EPLmanager. 1-турда майдонга тушмайдиган футболчилар

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика