RU

"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар Новости

"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон ва ҳимоячиси Жоэль Матип жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттиришмоқда.

Кеча ҳар икки ўйинчи умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. "Қизиллар" 20 октябрь куни АПЛ 9-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлишади. Юқоридаги икки футболчи ана шу тўқнашувгача тўлиқ тикланиши ва унда иштирок этиши мумкин.


Олдинроқ, Алиссон айнан МЮга қарши ўйингача сафга қайтиш учун қўшимча машғулот олиб бораётгани хабар қилинганди. Мураббийлар штаби ҳам бразилиялик киперни "Олд Траффорд"да асосий таркибда туширишни мўлжаллашмоқда.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика