RU

Последние новости

"Ливерпуль" Беллингем учун курашда етакчилик қилмоқда Новости

"Ливерпуль" Беллингем учун курашда етакчилик қилмоқда

"Реал Мадрид" у учун 150 миллион евро бермоқчи эмас.

"Ливерпуль" Дортмунднинг "Боруссия"си ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогарлар, деб хабар берди "Marca".

Манбага кўра, 19 ёшли англиялик футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири "Реал" "Боруссия"га 150 миллион евро тўлашни истамаяпти, чунки улар бу нархни жуда юқори деб ҳисобламоқда.

"Реал"нинг ушбу қарори фонида "Ливерпуль" Беллингем учун курашда пешқадамга айланди. Ўтиш кейинги ёзда амалга ошиши мумкин. 

Беллингем жорий мавсум Дортмунднинг "Боруссия" клуби сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Қатардаги Жаҳон чемпионатида ярим ҳимоячи 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика