“Ливерпуль” 7 йил деганда “Челси”ни ўз майдонида мағлуб этди
15 апр 2019 08:29
Новости
“Ливерпуль” 7 йил деганда “Челси”ни ўз майдонида мағлуб этди
Мерсисайдликлар нохуш анъанага барҳам берди.
Кеча “Ливерпуль” “Челси”ни АПЛнинг 34-тури доирасида ўз майдонида қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада “қизиллар” 7 йиллик нохуш анъанага якун ясади. Қизиғи “Ливерпуль” “Челси”ни барча мусобақаларни ҳисобга олса, 5 та ўйиндан бери (2 та мағлубият, 3 та дуранг) мағлуб эта олмай келаётганди. “Ливерпуль” сўнгги бор Лондон клубини сафарда 2016 йил сентябрида 2:1 ҳисобида ютган эди.
“Энфилд”да эса “қизиллар” “аристократлар”ни сўнгги бор 2012 йил майида мағлуб қилганди. Шундан бери “Челси” 3 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии