Лионель Месси: "Севилья"ни мағлуб этиш учун юқори даражада ўйнашга тўғри келди"
24 фев 2019 00:08
Новости
Лионель Месси: "Севилья"ни мағлуб этиш учун юқори даражада ўйнашга тўғри келди"
Хабарингиз бор, аргентиналик хет-трикни расмийлаштирди ва голли узатмани амалга оширди.
"ЛаЛигада пешақадам бўлиб турибмиз. Лекин, бугунги ўйинда ютиш ва масофани сақлаб қолиш муҳим эди. Чунки, энди ҳар бир турда ғалаба қозониш қийин бўлиб бораверади.
Меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этиш ҳар доим оғир. Биз юқори даражадаги супер ўйин кўрсатишимиз керак бўлди ва бу осон кечмади. Энг юқори даражада ўйнамаганимизда, энг яхши ўйинимизни кўрсатмаймиз. Агар ўйинимиз чиқса, гол уриш осонроқ бўлади.
Бугун ўз даражамизга қайтдик ва яхши ўйин ўтказдик. Ҳозир бизни Кубок ўйини кутмоқда. Кейинга босқичга чиқиш учун ғалаба қозониш керак. Мадридда мезбонларга қарши ўйин қийин бўлишини биламиз. Аммо, барча мусобақаларда ғолиб бўлишни истаймиз, – деди Месси beIN Sports эфири пайтида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии