Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди
06 ноя 00:35
Новости
Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди
"Интер Майами" ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси МЛС мунтазам чемпионатининг рамзий терма жамоасига саралаб олинди. Жамоа таркиби журналистлар, лига ўйинчилари ва мураббийлар томонидан шакллантирилди. 38 ёшли аргентиналик футболчи мавсумнинг биринчи қисмида 29 та гол уриб, энг самарали ҳужумчи бўлди.
Йил жамоасининг тўлиқ таркиби қуйидагича:
Дарвозабон: Дейн Сен Клер ("Миннесота Юнайтед");
Ҳимоячилар: Тристан Блэкмон ("Ванкувер Уайткепс"), Александр Фриман ("Орландо Сити"), Якоб Глеснес ("Филадельфия Юнион"), Кай Вагнер ("Филадельфия");
Ярим ҳимоячилар: Себастьян Берхалтер ("Ванкувер"), Эвандер ("Цинциннати"), Кристиан Ролдан ("Сиэтл Саундерс");
Ҳужумчилар: Дени Буанга ("Лос-Анжелес"), Андерс Дрейер ("Сан-Диэго"), Лионель Месси ("Интер Майами").
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии