"Лион" 12 йил деганда яна кубок финалига чиқди
03 апр 2024 12:09
Новости
"Лион" 12 йил деганда яна кубок финалига чиқди
Беллашувда Пьер Саж шогирдлари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, "Лион" 12 йил деганда яна кубок финалида ўйнайди. Финалда уларга қарши ПСЖ - "Ренн" жуфтлиги ғолиби майдонда саф тортади.
"Лион" охирги марта 2012 йил финалда тўп тепган ва "Кевийи" жамоасини Лисандро Лопеснинг ягона голи эвазига мағлуб этган. Қизиғи ўша финалда Александр Ляказетт ҳам асосий таркибда ўйнаган. Ляказетт кечаги баҳсда дубль қайд этди ва худди "Лион" каби 12 йил ўтиб яна Франция кубоги финалида ўйнаши мумкин. Жамоа умумий ҳисобда мамлакат кубогини 5 бор қўлга киритган.
Франция кубоги
Ярим финал
02.04.2024
"Лион" - "Валенсьен" 3:0
Голлар: А.Ляказетт (пен.) 51, 57, Гифт Орбан 75

Эслатиб ўтамиз, "Лион" Франция чемпионатида 27 турдан кейин бор йўғи 10-ўринда бормоқда.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии