"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!
03 окт 2025 00:51
Новости
"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!
Яқиндагина Европа лигаси умумий гуруҳ босқичининг 2-турида ўз майдонида "Рома" "Лилль"га мағлуб бўлди.
Учрашувдаги ягона гол 6-дақиқада Хаукон-Арнар Харальдссон томонидан киритилди.
Бироқ учрашувда "Рома" мағлуб бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Баҳснинг 81-дақиқасида римликлар пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди. Артём Довбик уч марта ушбу пенальтидан гол ура олмади.
Берке Озернинг биринчи пенальтини қайтарганида жамоадоши кутилганидан вақтлироқ жарима майдончасига кириб кетгани ва у тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборгани учун бекор қилинди.
Иккинчисида эса Берке Озернинг ўзи дарвоза чизиғидан чиқиб кетди. ВАР орқали ушбу вазият кўрилди ва пенальти қайтадан тепиладиган бўлди.
Учинчисида барчаси ҳаққоний бўлди ва дарвозабон пенальтини яна бир бор бартараф қилди. Сўнгги зарбани Матиас Соуле амалга оширганди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии