RU

Последние новости

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Лига 1. Бир киши кам бўлиб қолган ПСЖ ғалаба қозонди, Месси чемпионатдаги дебют голини урди Новости

Лига 1. Бир киши кам бўлиб қолган ПСЖ ғалаба қозонди, Месси чемпионатдаги дебют голини урди

Франция чемпионати 14-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

ПСЖ

Килиан Мбаппе - 2', Деннис Аппиа - 82', Лионель Месси - 87'

Лига 1 . Тур 14

20/11/2021, 21:00

1
:
3
Завершен

Нант

Рандаль Коло-Муани - 76'

Стадион: Parc des Princes, 47777 зрителей

Главный судья: Jeremy Stinat

45'
90'
2'  Килиан Мбаппе
2'  Леандро Паредес
65'  Кейлор Навас
68'  Неймар (Серхио Рико)
71'  Марко Верратти
75'  Марко Верратти (Джорджиньо Вейналдум)
82'  Деннис Аппиа
87'  Лионель Месси
87'  Килиан Мбаппе
89'  Леандро Паредес (Данилу Перейра)
40'  Педро Чиривелья
42'  Себастьен Коршья (Деннис Аппиа)
58'  Калифа Кулибали (Осман Букари)
58'  Фабио да Силва (Квентин Мерлин)
76'  Рандаль Коло-Муани
77'  Маркус Коко (Виллем Жеббель)
77'  Самюэль Мутуссами (Вилан Сиприен)
83'  Людовик Блас

ПСЖ – "Нант "3:1

"Парк де Пренс"

Голлар: 1:0 – 2 Мбаппе, 1:1 – 76 Коло-Муани, 2:1 – 81, автогол Аппиа, 3:1 – 87 Месси.

ПСЖ – Навас, Хакими, Керер, Диалло, Бернат, Гуйе, Верратти (Вейналдум, 75), Паредес (Данилу Перейра, 89), Месси, Неймар (Рико, 68), Мбаппе.

Нант – Лафон, Коршья (Аппиа, 42), Кастеллетто, Жиротто, Фабио (Мерлен, 58), Чиривелья, Блас, Мутуссами (Сипрьен, 77), Кулибали (Букари, 58), Коко (Жеббель, 77), Коло-Муани.

Огоҳлантиришлар: Чиривелья (39), Верратти (71), Блас (83).

Четлатиш: Навас (65).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГОООЛ! Йўқ, Лео дебют голини бугун уради! Ҳозиргина урди. ПСЖнинг қарши ҳужуми Леонинг ўз услубидаги узоқ бурчакка берадиган зарбаси билан якун топди. Посбон ҳам ҳеч нарса қила олмади.

85. Лео бугун ҳам Франция чемпионатидаги дебют голини урмайдиган кўринади. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

84. Месси ўзи учун қулай жойда жарима зарбаси ишлаб олди. Дарвозагача масофа 22 ёки 23 метр.

82. ГОООЛ! Леонинг қанотга узатмаси рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб, дарвозабон устидан ўтди ва голга айланди.  Автогол Аппия ҳисобига ёзилди.

76. ГОООЛ! "Нант" ҳисобни тенглаштирди. Риконинг дастлабки сейвидан сўнг тўп устун томонга кетди ва дарвозадан бироз узоқлашди. Аммо Коло Муани дарвозага тескари туриб, зарба берди. Рико бу сафар ҳам тўпни қайтарди, аммо дарвоза ичидан. 1:1.

70. Серхио Рико жамоадошининг автогол уришига йўл қўймади. Унинг сейви туфайли муқаррар голнинг олди олинди.

68. Дарвозабон Серхио Рико майдонга тушиши учун Неймар захирага олинди ва бразилиялик футболчи бундан хурсанд эмаслиги кўриниб турибди.

65. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Кейлор Навас четлатилди! Дарвозабон билан деярли бирга бир чиқиб кетаётган футболчига Навас баланд сакраб, зарба берди. Ҳакам эса уни майдондан четлатди. Бироқ бу воқеа жарима майдончаси ташқарисида рўй берди.

55. Керер жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. "Нант" форварди Навас билан бирга-бир қолаётганди, бироқ кутилмаганда Керернинг оёғи тўп йўлига тўғаноқ бўлди ва хавф бартараф этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

38. Мессидан навбатдаги муваффақиятсиз зарба. Лео гол уриш учун учинчи имкониятини чиппакка чиқарди.

35. Мухлислар файрларини ёқиб юборгани учун стадион тутун билан қопланяпти. Асосий камеранинг кўриш қобилияти анча пасайди.

29. Ҳозирча Мбаппе ва Неймар Мессининг ажойиб узатмаларини кўкка совуришмоқда. 

25. Месси яна бир бор дебют голини уришни эплай олмади, бу сафар Мбаппенинг упаси ноқулай бўлди.

22. Мбаппеее... Килианнинг яқин масофадан берган зарбасини Лафон қайтаришга эришди. 

21. Неймар тўпни бурчакдан узатганидан сўнг, уни рақиб посбони эгаллаб олди, аммо майдонга бироз ноқулай йиқилди. Шунга қарамай дарвозабон ўрнидан туриб, баҳсни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

17. МЕССИИИ... Лео Лига 1даги ўзининг дастлабки голини уришга яқин келганди, аммо унинг ўнг оёқдан берган зарбасидан сўнг "Нант" посбони сейв ижро этди.

11. Голдан сўнг Париж клуби ҳужумларни давом эттирди, аммо ҳозирча баҳснинг бошидагидек омад келмаяпти. Ҳужумлар зарбагача етиб бормай, аввалроқ якун топмоқда.

2. ГОООЛ! ПСЖ ҳисобни очди. Верратти рақиб қайтарган ҳужумдан сўнг тўпни узоқ масофадан дарвозага йўллади, Мбаппе эса нозик тегиниш билан тўп йўналишини бироз ўзгартирди ва дарвоза ишғол этилди.

1. Учрашув бошланди. ПСЖ қора, "Нант" эса сариқ рангли футболкада ҳаракат қилади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугунги баҳс қайдномасига Серхио Рамос номи киритилмаган. Футболчида ҳали ҳам кичик жароҳат мавжуд.

ПСЖ – Нант

21.00, «Парк де Пренс»

ПСЖ – Навас, Хакими, Керер, Диалло, Бернат, Паредес, Гейе, Верратти, Месси, Мбаппе, Неймар 

Нант – Лафон, Коршья, Кастеллетто, Жиротто, Фабио, Блас, Мутуссами, Чиривелла, Коко, Кулибали, Коло-Муани

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика