RU

Последние новости

22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  1 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  5 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  6 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1

"Лиепая" билан еврокубокларга чиқмоқчимиз" — Денис Иванков Европага қандай қилиб бориб қолди? Новости

"Лиепая" билан еврокубокларга чиқмоқчимиз" — Денис Иванков Европага қандай қилиб бориб қолди?

Ўзбек футболида ички чемпионатимизда фаолият олиб бораётган мураббийларнинг хориж жамоаларига йўл олиши кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.

"Насаф", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти билан таниш ҳисобланган Денис Иванков Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Мураббийдан янги жамоаси ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 

- Терма жамоа собиқ мураббийи ва унга бефарқ бўлмаган мутахассис сифатида Осиё Кубогидаги чорак финал учрашувидан қандай хулосалар олдингиз?

- Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги натижасини ёмон демаган бўлар эдим. Ҳар бир чизиқда жароҳат олиб сафдан чиққан етакчи футболчилар бор эди. Осиё Кубоги олдидан Шомуродов кейинчалик Сергеев, Алиқулов ёрдам бера олмади. Бу албатта афсусланарли ҳолат. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Таркибимиз тўлиқ бўлганида ишончим комилки финалга чиқа олар эдик. Шундай бўлсада мавжуд таркибдан келиб чиқиб ёмон натижа қайд этмадик, деб ўйлайман. 

- Бундай қисқа муддатдаги ўйинларда пенальтилар сериясига қандай тайёрланиш керак? Фикримча, шу куни Катанецда пенальтилар серияси учун режаси йўқ эди...

- Пенальтилар сериясига келсак, жамоа гуруҳдан чиққач қолган ўйинлардан олдин машғулотларнинг қайсидир қисмини пенальтилар учун ажратиши керак. Ўзбекистон тайёрланганми ёки йўқ билмайман. Бу ҳақида Ўткир Юсупов ва бошқалар билан гаплашганим йўқ. Лекин Катанецдек тажрибали мураббийда бундай вазият учун режа бўлиши керак эди. 

- Дарвоза чизиғида 2,5 йил ичида рақобатни шакллантирмагани Ўткир Юсуповнинг зарарига ишламадими?

- Ўткир Юсуповнинг "огороди"га "тош" отмоқчи эмасман. Лекин рақобат муҳитини ҳосил қилиш, дарвоза чизиғини тартибга солиш терма жамоа ва клубдаги мураббийларга боғлиқ нарса. Рақобатсиз ҳеч нарсага эриша олмайди. Футболчи ёнида рақобатчиси борлигини ҳис қилиши керак. Бу эса рухий тайёргарликка таъсир қилади. У жисмонан тайёр бўлиши мумкин. Лекин рақобатнинг йўқлиги руҳиятга барибир таъсир қилади. Бу нафақат Юсупов балки қолган дарвозабонларга ҳам тегишли. Жамоада ҳеч қандай ротациялар амалга оширилмади. Ўтган мавсумда Санжар Қувватов муносиб бўлса ҳам ўша дарвозабонлар чақирилаверилди. Қувватов клубда барқарор ва яхши мавсум ўтказди. Яна қайтараман бу иш билан терма жамоа мураббийлари шуғулланиши керак. 

- Келинг янги жамоангизга тўхталсак. "Лиепая"га қандай қилиб бориб қолдингиз?

- Латвия клубидан аниқ таклиф бўлди. Якунда шартнома имзоладик. 

- Музокаралар жараёни қандай кечди? Шароитлар қониқтиряптими? Чунки ишлаган жойингизда максимал талаб қиладиган мураббийсиз...

- Клубга келдим. Раҳбарият билан музокаралар олиб бордик. Шароитлар қониқтирди. Ишлаш учун барча нарса бор. Ажойиб мураббийлар штаби билан иш олиб боряпмиз. Клуб президенти футболни яхши кўради ва жамоани қўллаб-қувватламоқда. 

- "Лиепая" билан неча йиллик шартнома имзоладингиз?

- Клуб билан 2 йиллик шартномага имзо чекдик. Биргаликда яхши натижалар қайд этишимиз ва олдинга қараб интилишимиз лозим. 

- Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"дан Латвиянинг 5-ўриндаги жамоасига бордингиз. Мазкур масалада икки клубни бир-бири билан солиштира оласизми?

- "Лиепая" ўтган мавсумда 5-ўринни қўлга киритди. Еврокубокларга йўлланма олиш учун 2 очко етишмади. Бу йилги мақсадимиз еврокубокларга чиқиш. "Пахтакор" эса ўзбек футболининг байроқдори ва бренди. "Лиепая" Латвиядаги даражаси паст жамоа эмас. Бу клубни нафақат Латвияда балки Европада ҳам билишади, ҳурмат қилишади. Латвия чемпионатида ишлаш ҳали насиб қилмади. Шу боис солиштира олмайман. Бунинг учун бироз бўлсада кўникма, таассуротга эга бўлишим керак. 5 март куни чемпионат бошланади. Апрель ойларида бу ҳақида сизга ўз фикрларимни билдира оламан. 

- Саволим Отабек Боймуродов ҳақида. Ўз ёш тоифасида Осиё Кубогида тенгсиз бўлди. Жаҳон чемпионатида қатнашди. Клублар даражасида унга нима етишмаяпти?

- Отабек Боймуродов салоҳиятли дарвозабон. Отабек охирги йилларда олиб борган ишимизни тўғри йўналишда давом эттириши керак. Бежиз Осиё Кубогида энг яхши дарвозабон бўлмади. Унда бели билан боғлиқ муаммолари бор эди. Отабек ва бошқа дарвозабонларга омад тилайман. Ўйлайманки, у ишлашда давом этса, ўз клубида етакчи дарвозабон бўла олади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика