RU

Последние новости

15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  0 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  9 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  2 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  9

"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди Новости

"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди

Премьер-лига клуби ҳозирда Мадрид клубида ишлаётган клуб афсонаси Рауль Гонсалесни бош мураббий сифатид олиб келмоқчи.

Англия чемпионатида мураббийлик баҳслари давом этади. "Лидс Юнайтед" яқинда Жесси Маршга чиқиш эшигини кўрсатди. Бу мураббий ўтган мавсумда Марсело Бьелсадан кейин жамоанинг лигада қолишига ёрдам берганди. Аммо "Лидс" бу мавсумда ҳам қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашади. Маълум бўлишича, клуб америкалик ўрнига "қироллик клуби"дан мураббий олиб келмоқчи.

Рауль Гонсалес "Реал Мадрид Кастилья"га устозлик қилишда ажойиб ишлади ва унинг меҳнати эътибордан четда қолмаслиги аниқ.

Баъзилар уни ҳатто "Реал" асосий жамоаси бош мураббийи бўлиш даражасидаги салоҳиятга эга мутахассис сифатида таърифламоқда. "Лидс Юнайтед" уни Маршдан кейинги бош мураббий бўлишини истаётган кўринади.

Рауль Гонсалес унга таклиф келиб тушганидан бир неча соат ўтиб АПЛ вакилининг қизиқишига рад жавобини берди. Клуб афсонаси мавсум ўртасида янги клубга кўчиб ўтишни истамайди.

Рауль "Реал" тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ҳисобланади. У мураббийлик фаолиятида ҳам ютуқларга эришмоқда. Бироқ бу бир кун келиб албатта катталар бош жамоасини бошқаради дегани эмас. Лекин унда шундай имконият пайдо бўлиши мумкин.

"Лидс" катта клуб, лекин бу Раулнинг мавсумнинг ҳозирги нуқтасида "Кастилья"ни тарк этишига асос бўла олмайди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика