RU

Последние новости

18:00Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди  0 17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  2 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  8 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  4 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  12 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

"Лидс" футболчиси Дэн Жеймс ҳаётидан қизиқ воқеа: "Кунни Манчестердаги туғруқхонада ўтқазиб, кейин вертолётда Лондондаги стадионга учиб келган" Новости

"Лидс" футболчиси Дэн Жеймс ҳаётидан қизиқ воқеа: "Кунни Манчестердаги туғруқхонада ўтқазиб, кейин вертолётда Лондондаги стадионга учиб келган"

Аммо ўғлига исм топиб улгурмади.

Лига Кубоги учинчи босқичида Марсело Бьелсанинг "Лидс" жамоаси "Фулхэм" билан куч синашди (ҳозир жамоани "Эвертон"нинг собиқ устози Марку Силва болшқармоқда). Ўйинда ҳисоб очилмади ва иш пенальтилар сериясигача етиб борди, "лотореяда" эса омад Бьелса шогирдларига кулиб боқди – 6:5 "Лидс" кейинги босқичга йўл олди.

90 дақиқа тер тўккан ва серияда гол урганлардан бири клубнинг янги футболчиси, ёзда МЮдан кўчиб ўтган Дэниэл Жеймс бўлди. Уэльслик ўйинга икки соат қолганида стадионга етиб келди. Аниқроғи, учиб келди!

Ўйин куни 23 ёшли Жеймс Манчестердаги туғруқхонада аёли Рианинг ёнида бўлди. Болакай бироз кейин, 12 соатдан сўнг дунёга келди, ўйинга 4 соат қолганди (Манчестердан Лондонга машинада тўрт соатлик йўл, футболчилар эса ўйинга бир соат қолганида стадионда бўлишлари зарур), шу сабаб Жеймс машина ўрнига вертолет ёллади: унда бир соатда манзилга етиб олиш мумкин.

Дэниэл шунчалик шошганидан, аёли билан суҳбатлашиш уёқда турсин, ўғлига исм ҳам қўйиб улгурмади. "Ўғлим кундузи дунёга келди, Манчестерда қолишимга рухсат бергани учун мураббийга алоҳида раҳмат, — ўйиндан кейин хурсандчилиги билан ўртоқлашарди Жеймс. – Шунчаки ажойиб кун, биз мураббий билан мен барибир майдонга тушишим ҳақида келишиб олгандик. Шунчаки қолганлардан кечроқ бўлса ҳам, стадионга келишим керак эди. Лекин ҳамиша жамоага боримни беришга тайёрман. Вертолётдан фойдаланишга тўғри келди, бўлмаса улгурмасдим. Ўзгача кун ва ундаги воқеалар ҳам ҳаётимнинг ажойиб саҳифаси бўлиб қолади".

Жеймс бутун ўйинни майдонда ўтказди ва фойдали ҳаракат қилди: ўзига нисбатан 4 та фол ишлади, 2 марта тўпни олиб қўйди ва мунтазам равишда рақиб ҳимоясига босим уюштирди. "Энди Дэниэл бизнинг сафимизда ва бу жуда ажойиб. Бизга айнан у каби тезкор ва кутилмаган қарорлар қабул қила оладиган футболчи етишмасди. Жеймс бу ролга мос келади", — мамнун гапирганди Бьелса футболчи трансфери расмийлаштирилгач.


Бьелса Жеймсдаги иштиёқдан ҳайратда. "МЮ" уни Роналду ва Санчо келгани учун сотиб юборди

"МЮ" Жеймсни ўтган қишдаёқ ижарага бериб юбормоқчи эди: январда "Лидс" клуб билан деярли келишганди, лекин охирги паллада келишув барбод бўлди. "Хабарингиз бор, Дэниэл бу ерга январда келмоқчи эди, бироқ энди етиб келди, —  деганди Бьелса. — Назаримда клуб уни қўлга киритиш учун барча зарур ишни қилди. Аммо келишув қийинлашиб кетди".

Ёзда "МЮ" Роналдуни қайтарди ва Санчони сотиб олди. Шундай экан, уэльслик учун таркибда жой қолмади. Сульшер февраль ойидаги интервьюлардан бирида шундай деганди: "Дэни машғулотларда катта кўламдаги ишни бажарди. Биз ҳеч қачон Жеймс ҳақида унутмаганмиз, у астойдил тер тўкади. — У машғулот залида ҳам, майдонда ҳам тинмай меҳнат қилади, унга ҳеч қандай эътирозим йўқ".

2019 йил таътилдан ҳам воз кечиб, ўзи учун кучайтирилган йиғин ташкиллаштирди — барчаси Сульшер эътиборини қаратиш учун. Бу орада Бьелса Жеймсни кузатишда давом этарди. Январдаги омадсизликдан сўнг, Марсело ёзда трансферни расмийлаштиришни аввалдан келишиб қўйишни сўради. Августда Дэниэлга "Ливерпуль" кўз тиккани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Бу гаплар "Лидс" устозига умуман ёқмади ва у раҳбарият билан учрашди. Орадан бир ой ўтиб, келишув ҳақида расман эълон қилинди. "Лидс" тахминан 25 миллион маблағ тўлаб берди.

"Менга шундай футболчи кераклиги, ҳеч ким учун сир эмас, — кейинроқ тушунтирарди Марсело. — Жеймс ҳужумда катта ёрдам беради, унинг меҳнаткашлиги эса келажаги порлоқ бўлиши учун замин ҳозирлайди. Унинг иқтидорига шубҳа қилмайман, у ҳар икки қанотда ўйнай олади. Дэниэл "Лидс"ни кучлироқ қила олади.


Жеймс икки йил аввал "Лидс"га деярли ўтганди. У ҳатто клуб футболкаси билан суратга тушган

Жеймс расман янги клубга ўтгач, 2019 йил январь ойида Дэн деярли "Лидс"га кўчиб ўтганини эслашди. У ўша пайтлар Грэм Поттер қўл остидаги "Суонси"да муваффақиятли ҳаракат қиларди, аммо трансфер ойнаси сўнгги кунида "Лидс"га ўтишга рози бўлган. Клублар трансфер суммаси борасида келишиб олишган (10 млн), Жеймс "Лидс" базасига келиб, тиббий кўрикдан ўтиб, ўзига рақам танлаган, футболка билан расмга тушишга ҳам улгурганди. Бироқ кейин "Суонси" вакиллари алоқага чиқмай қўйишди — раҳбарият вакиллари ўртасида бу трансфер борасида келишмовчилик баҳсли вазият юзага келганди. Жеймс якунда "Суонси"да қолди, орадан ярим йил ўтиб "МЮ"га йўл олди.

Драматик сюжетлар вингерни мунтазам ҳамроҳи, лекин энди у аниқ "Лидс"да, буёғига нималар бўлишини вақт кўрсатади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика