Левченко: "Мақсадимиз уч очко олиш эди ва бунга эришдик, мухлисларга эса бундай ҳавода стадионга келганлари учун катта респект!"
03 мар 2024 00:18
Новости
Левченко: "Мақсадимиз уч очко олиш эди ва бунга эришдик, мухлисларга эса бундай ҳавода стадионга келганлари учун катта респект!"
"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги "Сўғдиёна" (2:1)га қарши сафардаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи навбатда, барча мухлисларни чемпионат бошланиши билан табриклайман. Ҳаво салқин бўлса ҳам трибуналарда кўплаб мухлислар бор эди. Шундай экан, бундай ҳавода икки жамоани ҳам қўллаб-қувватлашга келганлари учун уларга катта респект! Ўйинга келсак, баҳорги баҳс бўлди, кўплаб курашлар, кўплаб тўқнашувлар, шундай экан ўйланмалар ва қандайдир комбинациялар кам бўлди. Жамоаларнинг ҳали ўйинга кириб олмаганлари тушунарли ҳолат.
Бугун биз учун асосийси уч очко олиш эди ва буни уддаладик, йигитларимни ғалаба билан табриклайман", — деди фарғоналиклар устози.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии